-

Бирламчи тиббий-санитария муассасалари – соҳанинг юраги

Саломатлик – тирикликнинг асоси. Эътибор қилган бўлсангиз, бемор, хаста инсонга ҳеч нарса татимайди. Кўнглига на байрам, на шодлик сиғади. Соғлиқнинг қадри ҳам бош ёстиққа текканда билинади. Инсон бу пайтда шифокорлардан нажот кутади, дардига малҳам бўлишини истайди. Тиббиётнинг нақадар муҳим соҳа эканлигини англайди. Аммо соғлиқни борида қадрлаган, асраган касалликни даволагандан минг чандон яхшироқ. Бунинг учун ҳар биримизда тиббий маданият, билим ва энг муҳими, ўзимизда истак, ҳаракат бўлиши лозим. Зеро, саломатлик, аввало, ўзимизга керак.

Мамлакатимизда жорий йилда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг бош мақсади ҳам айнан шундай бўлди. Поёнига етаётган йилда бу йўналишда касалликлар оқибати билан эмас, кўпроқ сабаблари билан курашиладиган янгича механизмларни жорий этишга киришилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни маҳаллабай, манзилли ва мақсадли таъминлаш бўйича “Сурхондарё тажрибаси” йўлга қўйиляпти. Намунавий ҳудуд сифатида танланган Ангор туманида тиббиёт бригадалари фаолияти тубдан такомиллаштирилмоқда. 

Таҳлилларга кўра, агар бирламчи бўғинда тиббий бригадалар самарали фаолият кўрсатса, ихтисослашган тиббиёт марказлари ҳамда стационарларга мурожаатлар сони кескин камайишига эришилади. Ангорда бу амалиёт ўз самарасини бермоқда. Бунинг натижасида қисқа муддатда туман аҳолиси томонидан тез тиббий ёрдамга чақириқлар ва сурункали касалликларга чақириқлар сезиларли камайди.

Соҳада такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизматини жорий қилиш тажрибаси ўзини тўлиқ оқлади. Саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, аҳоли – таянч, паст хавф, ўрта хавф, юқори хавф гуруҳларига бўлинди. 

Уларни гуруҳ мансублигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган муддатларда тиббий кўриклардан ўтказиш ва саломатлигини даврий кузатиб бориш механизмлари амалиётга татбиқ қилинди. 

Айни пайтда бирламчи бўғинда 1264 та оилавий шифокорлик пункти, 1084 та оилавий поликлиника, 209 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва ана шу муассасаларнинг 1957 та филиали фаолият юритмоқда.

Бирламчи тиббиёт муассасалари, айниқса, оилавий поликлиникаларда шифокор қабулига узундан узоқ навбат кутиш, беморларни энг кўп қийнайдиган масала эди. Бу ҳолат, айниқса, ёш болали аёллар, ҳомиладорлар ва оғир беморларга қийинчилик туғдириши бор гап. Бу муаммога оқилона ечим топиш мақсадида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этишга киришилган. 

Хусусан, Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан бирламчи бўғинда “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг босқичма-босқич йўлга қўйилиши соҳа ходимлари ва беморлар учун айни муддао бўлмоқда. 

Тизимни рақамлаштиришдаги бундай янгиликлар мамлакатимизда давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилишида қўл келмоқда. Бунда Президентимиз томонидан шу йил 5 сентябрда имзоланган тегишли қарорга кўра 2024 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳри, Сирдарё вилояти ҳамда 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида давлат тиббий суғуртаси механизмларининг амалиётга татбиқ этилиши муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, “Электрон поликлиника“ ва “Электрон шифохона“ ахборот тизимлари жорий қилинмоқда. Тиббиёт ходимлари улардан фойдаланиш йўналиши бўйича ўқитилиб, муассасалар зарур техника ва тармоқ қурилмалари билан жиҳозланяпти. 

“Алло, тез тиббий ёрдам хизматими?”

Кутилмаганда содир бўладиган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодиса инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин. Табиийки, бундай паллада энг биринчи бўлиб “Тез ёрдам” ходимлари кўмакка ошиқади. Жорий йилда ҳам “103” хизмати фаолиятини такомиллаштириш, соҳа амалиётига энг сўнгги илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бунда давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. Унга мувофиқ, республикамиз бўйича тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилди. 

Бундай янгиланишлар натижасида марказнинг 14 та ҳудудий филиали, 167 та станцияси, 63 та подстанцияси ва 1 436 та таянч пункти ташкил этилди. Тез тиббий ёрдам бригадалари сони 2 853 тага етди. 

Электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилиши натижасида чақирувни қабул қилиш вақти 6-8 дақиқадан 1-2 дақиқагача, чақирувни тез тиббий ёрдам бригадасига узатиш вақти Тошкент шаҳрида 10-20 дақиқадан 1-2 дақиқагача, чақирувга етиб бориш муддати пойтахтимизда 20-30 дақиқадан 10-15 дақиқагача, ҳудудларда (олис, тоғли ва чўл зоналарни инобатга олган ҳолда) 10-40 дақиқагача қисқарди. 

Тошкент шаҳри тажрибаси асосида марказнинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилди. 

Соҳани рақамлаштириш жараёни ҳам изчил давом эттирилмоқда. Жорий йилда ахборот тизимида “Дорихона” модули ишга туширилди ва ҳозир барча ҳудудларда синовдан ўтказилмоқда. Ушбу модуль орқали барча дори воситаларини қайд қилиш, уларни тарқатиш, ҳисобини юритиш ва тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан фойдаланиш жараёнларини мониторинг қилиш имконияти бор. “Автохўжалик” модули эса тез тиббий ёрдам автопаркидаги 3 мингдан зиёд автомобиль ҳисобини юритиш, уларни ёқилғи билан таъминлаш, эҳтиёт қисмларни ажратиш ҳамда автомашиналар ҳолатини кузатиб боришда катта самара бермоқда. 

Охирги йилларда тизимда узоқ йиллар фойдаланиб келинган, эскириб қолган ва зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланмаган автотранспорт воситалари янгиланиб, соҳага минг дона замонавий “Volkswagen Caddy” русумли автомобиль етказиб берилди ва тизимдаги барча автотранспорт воситалари GPS-трекер билан таъминланди. 

Халққа янада яқинлашаётган ихтисослаштирилган тиббий хизмат

Ихтисослаштирилган тиббий хизмат халққа янада яқинлашмоқда. Бир пайтлар илғор хорижий мамлакатлар, кейинчалик асосан пойтахтда бажарилган юқори технологик операциялар, инновацион диагностика усуллари эндиликда ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий этиляпти. 

Хусусан, сўнгги йилларда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари сони – 10 тадан 25 тага, уларнинг ҳудудий филиаллари 2 тадан қарийб 300 тага етказилди. 

Касалликларни даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида 2017-2024 йилларда диагностика усуллари – 70 тадан қарийб 550 тага, даволаш усуллари – 60 тадан 800 тага кўпайди. 

Ҳудудларда юқори технологик операциялар улуши 61 фоизга етказилиб, пойтахтга келиб даволаниш кўрсаткичи 24 фоизга қисқарди. 

Жумладан, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида донордан олинган суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси йўлга қўйилди. 

Республика ихтисослаштирилган кардиология марказида юрак нуқсонидан азият чекувчи беморларда 3D-эндоскопик усулда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказиш ўзлаштирилди. 

Энди замонавий кардиохирургик хизмат олис ва чекка туманларга ҳам кириб боряпти. Шу мақсадда фаолият бошлаганига кўп бўлмаган Миллий тиббиёт марказига Европадан замонавий кўчма кардиожарроҳлик мажмуалари олиб келинди. 

Ушбу уникал техника олис ҳудудларда истиқомат қиладиган, айниқса, ногиронлиги бор, касаллик сабаб тўшакка михланиб қолган оғир беморларни яшаш жойининг ўзида кўрикдан ўтказиш ва уларда зарур операцияларни бажаришга хизмат қиляпти. 

Бундай амалий саъй-ҳаракатлар Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг туманлар даражасига тушиб ишлаётгани, ушбу муассасалар етакчи шифокорларининг жойлардаги тор соҳа мутахассислари билим кўникмаларини оширишга яқиндан кўмаклашаётгани далолатидир. 

Бу каби ютуқларимиз жаҳон миқёсида ҳам муносиб эътироф этилмоқда. 2024 йилда Болалар миллий тиббиёт маркази халқаро даражадаги JCI сертификатини олди. 

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳам халқаро аккредитациядан ўтди. 

Бундан ташқари, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказига ISO 9001:2015 ва ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартлари жорий этилганлиги муносабати билан махсус сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон 2026 йил охирига қадар ОИВ, сифилис ва гепатит В нинг онадан болага юқишини йўқ қилиш бўйича “йўл харитаси“ни ишлаб чиқиб, гепатит В га қарши курашиш бўйича оралиқ мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун салмоқли ишлар олиб борди. 

Натижада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси Ўзбекистоннинг гепатит В га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқловчи сертификатни тақдим этди. 

Айтиш жоизки, айни пайтда юртимиздаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиалларида ҳар йили ўртача 100 минг нафар имтиёзли тоифага мансуб беморлар имтиёзли йўлланма асосида даволанмоқда. Бу орқали қанчадан-қанча беморлар ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, чет элдаги клиникаларга бориш ташвишидан қутиляпти. Келгуси йилда ҳам бу кўрсаткичларни янада яхшилаш учун юқори технологик инновацион диагностика ва илғор даволаш усулларини туманлар даражасига тушириш чоралари кўрилади.

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил сарҳисоби: касалликлар оқибати билан эмас, сабаблари билан курашиладиган янгича механизмлар жорий этишга эътибор қаратилди