Бугун илм-фан ютуқларининг самарали кўринишлариндан бири бу сунъий интелект ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ахборотлаштириш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш орқали 2030-йилга қадар инновацион тараққий этган етакчи давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Хўш, бу технология қачон қаерда пайдо бўлган?

Ушбу соҳасида ўтган асрнинг ўрталаридан бошлаб тадқиқот ишлари олиб борилган. Инглиз математиги ва криптографи Алан Тюринг (1912-1954) мазкур йўналишда дастлабки тадқиқотчи ҳисобланади. Кейинчалик олим ўзининг номи билан аталган “Тюринг тести” тартибини ишлаб чиқди.

Сунъий интеллект АИ (Artificial intelligence) қисқартмаси билан танилган ва инсон ақлини машиналарда қайта яратиш жараёни сифатида аҳамиятга эга. Гартнер ҳисоботига кўра, сунъий интеллектни ўзлаштириш 2018-2022 йилларда 4 фоиздан 25 фоизгача ўсган. Кўпгина янги ва ривожланаётган технологиялар сунъий интеллектга киритилган. Гигант ташкилотларнинг стартаплари иш унумдорлигини ошириш, маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш учун сунъий интеллектни жорий этиш бўйича йирик мусобақаларда иштирок этмоқда.

Мутахассислар томонидан сунъий интеллектга тўртинчи саноат инқилобининг асоси сифатида қаралмоқда. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳаларида ривожланаётган давлатларда амалга оширилган муваффақиятли хорижий тажрибалардан қуйидаги лойиҳаларини кўриб чиқиш мумкин: масалан, Жанубий Африка Республикасида амалга оширилган “Harambee” лойиҳаси ижтимоий ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашишга йўналтирилган бўлиб, ушбу дастур сунъий интеллект ёрдамида касбий-малакавий мосликни аниқлаб, иш изловчилар базасини шакллантиради ва уларга турли меъёрларга асосан тегишли мос бўш иш ўрнини таклиф қилади. “ Harambee ” қисқа давр ичида асосан хусусий ва норасмий секторда ёшларни иш билан таъминлаган. Сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни Ўзбекистон шароитида мавжуд дастурлар ва давлат идораларидаги маълумотлар базасини интеграциялаштириш ва кенгайтириш орқали бир қатор истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқиш мумкин.

Айтиш мумкинки, ушбу технология маълумотлар баъзасини ташкил этиб, ундаги фактлар, таҳлиллар, рақамлар жамланмаси турлича бўлади.  Мамлакатимизда ҳозирги кунда ушбу технологиянинг қуйидагича маълумотлар базасидан оқилона фойдаланмоқда:

• Идентификациялаш ягона тизими – (id.gov.uz);

• Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали – (data.gov.uz); 

• Электрон ҳукумат тизими маълумотлар базаси – (my.gov.uz); 

• Давлат хизматлари агентлиги маълумотлар базаси – (davxizmat.uz);

• Турли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси.

Умумий сунъий интеллект – бу ҳар қандай когнитив вазифани ҳал қилиш, ҳар қандай интеллектуал функцияни бажариш ва инсон ақлига ўхшаш янги вазиятларга мослашиш қобилиятига эга бўлган сунъий интеллект даражаси. Унинг хусусиятларига муайян муаммоларни ҳал қилишда юқори самарадорлик, лекин ўрганиш ва мослашиш қобилияти чекланганлигини келтириш мумкин. Мисол учун, қидирув тизимлари, тавсия тизимлари, нутқни автоматик аниқлаш, компьютерда кўриш, турли онлайн ўйинларида кўриш мумкин. Шунингдек,  супер сунъий интеллект барча жиҳатлар ва вазифалар, жумладан, ақл, ижодкорлик ва муаммоларни ўзига хос ҳал қилиш бўйича инсон ақл-заковатидан устун турадиган сунъий интеллект даражасини англатади. 

Сунъий интеллектнинг инсоният ҳаётида ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатлари бор. Ижобий томонлари: 

сунъий интеллект кўплаб мунтазам ва такрорланувчи вазифаларни автоматлаштириши, самарадорликни ошириши мумкин; 

касалликларни ташхислаш, эпидемияларни башорат қилиш ва шахсийлаштирилган даволаш дастурларини ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин; 

онлайн харидлар, стриминг хизматлари ва бошқа платформаларда шахсий тавсиялар яратиш учун ишлатилади; 

тенденцияларни башорат қилиш, бизнес жараёнларини оптималлаштириш ва асосли қарорлар қабул қилиш учун катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш имконини беради; 

робототехника, автоном транспорт каби соҳаларда янги технологиялар ва инновацияларни ривожлантиришга ёрдам беради; 

имконияти чекланганларга ёрдам бериш, уй ишларини автоматлаштириш ва шаҳар инфратузилмаси учун ақлли ечимларни тақдим этиш орқали ҳаёт сифатини яхшилаши мумкин. 

Лекин сунъий интеллектнинг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда унинг салбий томонларини ҳам эътиборга олиш жоиз:

автоматлаштириш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш иш ўринларининг қисқаришига ва меҳнат бозорида талаб қилинадиган кўникмаларнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин; 

сунъий интеллектдан фойдаланиш маълумотларни оммавий йиғиш ва таҳлил қилиш имконияти туфайли шахсий маълумотларнинг махфийлиги ва хавфсизлиги учун хавф туғдириши мумкин; 

ахлоқ ва масъулият, айниқса, автоном қуроллар, юзни таниб олиш ва алгоритмик қарорлар қабул қилиш каби соҳаларда таҳдидлар туғилади; 

технологияларга боғлиқлик танқидий фикрлаш ва сезги асосидаги қарорларни қабул қилинишини камайтириши мумкин; 

сунъий интеллект технологиялари ва рақамли таълимдан фойдаланиш туфайли тенгсизликнинг кучайиши хавфи; 

алгоритмларида ҳисобдорлик ва шаффофлик масалалари, айниқса, одамлар ҳаётига таъсир этувчи муҳим қарорларни қабул қилишда тобора долзарб бўлиб бормоқда.

Албатта, замонавий технологиялар даврида инсоният кўплаб қулайликларга эга бўлиб келмоқда. Айнан юқорида санаб ўтилган қидирув тизимлари бунинг яққол, оддий мисоли ҳисобланади.

Сунъий интелектнинг ижобий-инсоният оғирини енгил қилиш каби функцияси, унинг вақт борасида муаммоларини ечишдаги ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Бироқ ҳиссий имкониятлари, характерига таъсири ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керак. Масалан, эндиликда у оддий телефон рақамларини ҳам эслаб қолишга интилмайди. Ёки бўлмаса берилажак савол жавобини китоб ўқиб эмас, тайёр сунъий интелектнинг-чатгпт орқали топмоқда.

Технология “мижози”нинг талабига асосан иншодан тортиб, ҳикоя ва диплом ишигача ёзиб бериши мумкин. Шунингдек, у ҳар қандай саволга батафсил жавоб бериб, инсонлар билан эркин мулоқот қила олади. Қолаверса, кўз очиб юмгунча фурсатда мураккаб мавзуларда ихчам материаллар тайёрлаш “қобилиятига эга”. Бироқ бундай “беминнат ёрдам” оқибатида кўплаб ёшлар ўқиб-изланишни йиғиштириб, асосий масалаларни ушбу дастурлар зиммасига юклаб қўйишмоқда. Диплом ва курс ишлари, мустақил иш каби академик вазифалар чат-ботлар ёрдамида ёзилмоқда. Бундай материаллар инсон томонидан ёзилган ишларга шунчалик ўхшашки, аксарият ҳолларда уларни фарқлашнинг имкони йўқ. Бундан ташқари ақлий танбаллик юзага келтиради. Умуман олганда, келиб чиқадиган муаммоларга бир хил ёндашув ёки саволларга бир хилда жавоб бериш фикрсизликка олиб келади. Айни хавф ҳам шунда аслида. Мутахассислар фикрича, сунъий интеллектнинг келажаги фақатгина инсонлар ундан қандай мақсадлар йўлида фойдаланишга қарор қилишига боғлиқ. Айни пайтда ушбу сунъий интеллект ишланмалари ҳам кучли манипулация воситасига айланиши мумкин. Бугун видеолавҳалар тайёрлашга ихтисослашган “deepfake” ва мустақил равишда расмлар чизувчи “Midjourney” дастурлари мисолида бунга гувоҳ бўлмоқдамиз. Унинг ёрдамида ишланган кулгили тасвирлар юқумли вирус каби тарқалмоқда. Оқибатда таниқли инсонлар ҳатто сиёсий элита вакилларини обрўсизлантириш оқибатда эса жамиятда турли англашилмовчиликларни юзага келтирмоқда. Ботлар ёрдамида амалга оширилаётган қанчадан қанча кибержиноятлар ҳам мазкур технологиянинг “меваси” сифатида кўриш мумкин. 

Бироқ бу каби технологиялар “калити” инсон қўлида эканини англаган ҳолда уни фойдали жамият ва одамлар ҳаётига манфаатли мақсадларда фойдаланса, ўйлаймизки, бугунгиданда фаровонроқ ҳаётга эришилади.

Элбек Исломов, Шоҳиста Юнусалиева,

Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интeллeкт “калити” инсон қўлида