“Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” сарҳисоби “Ёшлар форуми-2024” ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан тузилган ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида фаол, иқтидорли ва интилувчан ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув, аввалида бугунги кунда Президентимиз томонидан ёшларнинг билим олишлари, ривожланишлари учун яратилган шарт-шароитлардан самарали фойдаланиб келгусида Юртимиз равнақига ҳисса қўшадиган мутахассис бўлиб етишиш зарурлиги ҳақида айтиб ўтилди.
Иқтисодиёт йўналиши давлатнинг муҳим соҳаси, бамисоли юраги эканлиги, бу йўналишда доим билимли кадрларга талаб юқори бўлиши тушунтирилди.
Суғурта соҳасида фаолият олиб боришни танлаган талабалар учун “Ўзагросуғурта” АЖ фаолияти, суғурта бозоридаги ўрни ва мавқеи ҳақидаги маълумотлар берилди.
“Ўзагросуғурта” АЖ ўз жамоасига билимли ёшларни қабул қилишга доим очиқлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг талабалар ўқиш жараёнларининг бориши эришган ютуқлари ва келгусидаги мақсадларини айтиб ўтишди. Ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавобларни олишди. Бундай учрашувлар уларда назарий билимларни амалиёт билан боғлашда катта аҳамиятга эга эканлигини билдиришди.
ЎзА