Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 5-7 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.
20-21 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир,қор) кузатилади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.
21-22 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даражагача совуқ, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Йўлларда яхмалак юзага келади.
ЎзА