Пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти медиа форуми бўлиб ўтди.

Медиа форумнинг биринчи қисмида “Ахборот соҳасида ТДТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” юзасидан маърузалар тақдим этилди.

ТДТ Котибияти тадқиқот эксперти Алмагул Серкбаева ўз нутқида медиа ва ахборот соҳасидаги ҳамкорликни кенг қиррали муносабатлар доирасида асосий йўналиш сифатида ривожлантириш, ахборот соҳасидаги вазирлар йиғилишларини, Ишчи гуруҳ мажлисларини ҳар йили ўтказиш, форумлар ташкил этиш, семинарлар, ўқув дастурлари ва тажриба алмашиш тадбирлари орқали ҳамкорликни кенгайтириш борасида тўхталди.

Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги бошқарма бошлиғи Салқин Сарноева Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар журналистлари ассоциацияси Низоми тўғрисида тақдимот қилди. Низомда Ассоциацияга аъзолик, унинг мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, Ассоциация тузилмаси ва бошқаруви ҳамда бошқа масалалар қандай белгиланиши тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳонов ўз маърузасида ТДТнинг ахборот соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашнинг аҳамиятига эътибор қаратди:

– Марказий Осиёдаги тенденциялар билан таниш бўлганларнинг аксарияти минтақамиз умумий муаммолар сари бирлашиш ва муросага тайёргарлик борасида намуна кўрсатганини яхши билади, – деди А.Бурҳонов сўзи давомида. – Бу ҳақиқатан ҳам барчанинг фаровонлигини таъминловчи ноёб ҳодисадир. Ушбу ўзгаришлар ҳақида энг аниқ маълумотларни етказиш учун ТДТга аъзо давлатлардаги оммавий ахборот воситаларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимдир.

Форумнинг панель йиғилишида сўзга чиққанлар дезинформацияга қарши курашиш борасида эришилган натижа ва ютуқлар, мавжуд камчиликлар, муаммолар, уларга самарали ечим топишда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тақдимотлар қилди.

Рақамли асрда дипфейк, кибержиноят ва бошқа шаклларда тобора мураккаблашиб бораётган дезинформацион оқимларга қарши курашиш масаласи ҳар қачонгиданда долзарблиги, аҳоли медиасаводхонлигини ошириш самарали ечимлардан бири эканлиги таъкидланди.

Холис, далилларга асосланган, ишончли ахборотни тезкор етказишда ижтимоий тармоқлардан, сунъий интеллектдан оқилона ва унумли фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди.

– Дезинформация оқибатлари оммавий ахборот воситалари доирасидан анча четга чиқади, – деди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Акромжон Фозилов. – У анъанавий оммавий ахборот воситалари ва институтларга бўлган ишончга путур етказади, ижтимоий низоларни келтириб чиқаради, жамиятнинг қутбланишини кучайтиради ва одамларнинг сиёсат, соғлиқни сақлаш ва экология каби муҳим соҳаларда асосли қарорлар қабул қилишига тўсқинлик қилади.

Айтиш керакки, бугун ТДТга аъзо давлатларнинг ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 6-йиғилиши ҳам бўлиб ўтади.

Н.Усмонова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот соҳаси мутасаддиларини бирлаштирган Медиа-форумда қандай масалалар кўтарилди?