Нукус шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ва қизлар (U-18) ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги баҳсларида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 300 нафарга яқин ёшлар 18 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб борди.

Йилнинг энг сўнгги белбоғли кураш мусобақасининг тантанали очилиш маросимида Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири Адилбек Алланазаров ва бошқалар спортчиларга омад тилади.  

Икки кун давом этган муросасиз беллашувларда ўғил болалар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларидаги 10 та вазн тоифасида, қизлар 8 та вазнда куч синашди.  

Шиддатли кечган беллашувлар натижасида қизлардан Гулсанам Солиева (Фарғона), Шаҳло Калмуратова (Қорақалпоғистон), Диёрахон Ўразова (Андижон), Мухлиса Рустамова (Наманган), Дилнура Норбоева (Қашқадарё) каби спортчилар ўз вазн тоифаларида олтин медалларга сазовор бўлди.  

Ўғил болалар ўртасидаги мусобақаларда эса Фирдавс Ҳақназаров (Тошкент в.), Диёрбек Нарзиев (Бухоро), Озодбек Салимов (Фарғона) каби полвонлар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.  

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белбоғли кураш: 18 та вазнда кучлилар аниқланди