Банклар, молия ташкилотлари, мижоз, дебитор... Бу занжир ўзида муҳим амалиёт – факторингни бирлаштиради. Бугун ундан фойдаланувчи тадбиркорлар сони ортиб бормоқда.

Президентимизнинг 2024 йил 12 августдаги «Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилиниши ушбу тизимни ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди. 

Фармон билан юртимизда факторинг хизматларини ривожлантириш учун тижорат банкларига ҳам бир қатор вазифалар юклатилди. Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, ушбу молиявий хизматни ривожлантиришнинг тадбиркорлар учун қулай томонлари кўплигини таъкидлаш лозим. 

Микрокредитбанк тизимида ҳам янгидан Факторинг хизматларини кўрсатиш бўлими ташкил этилиб, тажрибали мутахассислар жалб этилди. Банкда факторинг хизматларини кенгайтириш мақсадида “OZPLANET” ва “Didox faktoring” электрон платформасидан фойдаланиш бўйича шартномалар имзоланди. 

Қисқа вақт ичида ушбу платформалар ёрдамида ўн нафар мижозга банк томонидан 32,2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилди. Келгусида факторинг хизматларидан фойдаланувчи тадбиркорлар сонини ошириш борасидаги ишлар давом этади.

Шу ўринда факторинг хизматидан фойдаланганда тўлов муддатлари қандай белгиланиши ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтсак.

Факторинг хизматидан фойдаланганда тўлов муддатлари мижоз ва факторинг компанияси ўртасидаги шартнома ҳамда мижозларнинг қарздорлик муддатларига қараб белгиланади. Бу муддат мобайнида банк ҳисоб-фактура бўйича пулнинг қайтарилишини кутади. 

Содда қилиб айтганда муддат – бу мижознинг қанча вақт ичида тўловни амалга оширишини кутиш даври.

Агар факторинг шартномасига кўра, мижоз 90 кун ичида тўловни амалга ошириши лозим бўлса, муддат 90 кун ҳисобланади. Бу муддат ичида банк ёки кредит ташкилоти мижоздан тўловни қабул қилади ва тўлиқ ҳисоб-китоб амалга оширилади.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, банк томонидан корпоратив, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, ишлаб чиқарувчилар, савдо компанияларига 180 кун муддатгача (олди-сотди ёки хизмат кўрсатиш шартномалари тўлов муддатидан келиб чиқиб), 8 фоизгача дисконт шартлари асосида факторинг хизматлари таклиф этиб келинмоқда. 

И.Аввалбоев, ЎзА

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Факторинг хизматидан фойдаланганда тўлов муддатлари қандай белгиланади?