“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия олиш талабларини белгилаш, зиёратчиларга амалларни муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, сифатли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор талабларига мувофиқ, мамлакатимизда жами 12 та тадбиркорлик субъекти, яъни Тошкент шаҳрида 6 та, Наманган вилоятида 3 та, Хоразм, Фарғона ва Андижон вилоятларида эса биттадан туристик фирма “Умра” тадбирларини амалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлди.

Лекин, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мазкур ўрнатилган талабларни четлаб ўтиб, фуқароларни “Умра” сафарига юборишга уриниш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Марғилон шаҳрида яшовчи М.А. ваколати бўлмаса-да Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқарони “Умра” зиёратига юборишини айтиб, хизмати эвазига 5700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Учкўприк туманида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари О.М. тегишли лицензияга эга бўлмаса-да, 2 нафар фуқарони “Умра” зиёратига юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Қўқон шаҳрида кузатилган ҳолатда, маҳаллий туристик фирма иш юритувчиси А.Ж. 2 нафар фуқарони алдаб, уларни “Умра” зиёратига юбориш эвазига 2400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди