Тошкент шаҳридаги “Есо-Schools Uzbekistan” лойиҳасига аъзо мактаблар орасида ўтказилган "EKO ZAKOVAT" интеллектуал ўйини Aбдулла Қодирий номидаги ижод мактабида бўлиб ўтди.

Тадбир ўқувчи-ёшларнинг экологик билим ва маданиятини юксалтириш, уларда она-табиатга бўлган ҳурматни кучайтириш, экологик масъулиятини ошириш мақсадида ташкил этилди. Жўшқин ва қизиқарли тарзда кечган интеллектуал мусобақада ўқувчилар табиатга, долзарб экологик масалаларга бефарқ эмаслиги яна бир карра намоён бўлди.    

[gallery-20838]

Айни пайтда ушбу маърифий беллашувда  ўқувчилар экологик муаммолар, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа муҳим мавзуларга доир ўз билимларини янада кенгайтирди.             

Мусобақа якунига кўра, биринчи ўринга Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб жамоаси муносиб топилди. Иккинчи ўринга Aбдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари сазовор бўлди. Учинчи ўрин Олмазор тумани ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилар жамоасига насиб этди.  

Ғолиблар билан бир қаторда қолган барча жамоалар Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.    

Н.Усмонова,

Р.Назарматов (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"EKO ZAKOVAT" интеллектуал ўйини – экологик билимлар байрами!