Миллий матбуот марказида “Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга юқори технологик тиббий ёрдам олиш учун берилган имкониятлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил 28 июлда “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.  

Анжуманда таъкидланганидек, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга электрон йўлланма асосида кўрсатилган тиббий ёрдам  харажатларини қоплаш мақсадида жамғарма билан 2024 йилда 108та давлат тиббиёт ташкилоти шартномалар имзолаган. Бундан ташқари 31та нодавлат тиббиёт муассасалари билан шартномалар тузилди.  

[gallery-20792]

Жорий йилнинг 11 ойида 77 375 нафар фуқаро йўлланма асосида даволаниб, кўрсатилган тиббий хизматлар учун салкам 650 млрд сўмлик харажат жамғарма томонидан тўлиқ қоплаб берилди.  

Бунда асосан мураккаб кардиожарроҳлик амалиётлари, жигар ва бўйрак трансплантацияси, интракраниал ва эндовазкуляр амалиётлар, сунъий бўғим, яъни эндопротез ва мосламалар ўрнатиш каби йўналишларда беморларга юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатилди.  

Энг кўп жарроҳлик амалиёти Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида бажарилган.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gO-MuvjnRO0" title="Davlat tibbiy sugʻurtasi imkoniyatlari kengaymoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўз микрохирургияси, урология, кардиология, травматология ва ортопедия, акушерлик ва гинекология, хирургия, нейрохирургия, оториноларингология ва юз-жағ касалликлари йўналишларида тиббий хизматлар кўрсатилган.  

Матбуот анжуманида 2025 йилда Давлат тиббий суғуртаси томонидан режалаштирилаётган ишлар ва қўшиладиган янги тиббий хизмат йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарилди.     

Санжар Тошпўлатов, Ойбек Пардаев(сурат),

Дониёр Якубов (видео), Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат тиббий суғуртаси имкониятлари кенгаймоқда (+видео)