Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вазирлик тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий аксилкоррупциявий тизимларни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Тоир Алматов сўзга чиқиб, соҳада шаффофлик ва ошкоралик асосий тамойиллар эканини таъкидлади. 

– Вазирликда коррупцияга қарши кенг қамровли кураш олиб борилмоқда, шаффофлик принциплари босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда, – дейди Тоир Алматов. – Хусусан, ҳар бир йўналиш бўйича натижалар расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, медиа ресурслар ва оммавий ахборот воситалари ёрдамида кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиб борилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш мақсадида инсон омилини камайтириш ва вазирлик фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш ишлари олиб борилмоқда. Вазирликнинг коррупцияга қарши курашиш бўлими ва унинг ҳудудий ички назорат тузилмалари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 95 та назорат тадбирлари ўтказилган. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 46 та мурожаатдан 2 таси бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда ваколатли ташкилотларга юборилган. 

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан коррупция ҳамда манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳақида тезкор хабар бериш тизимини ташкил этиш учун алоқа каналлари имкониятини кенгайтириш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида телеграм бот, ишонч телефони, расмий веб-сайт ва электрон почта орқали мурожаат қилиш имконияти яратилган. 

Тадбирда қайд этилишича, жорий йилнинг 11 ойи давомида “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида контрагентларни текширишга оид Йўриқнома” талабларига асосан вазирлик марказий аппаратида тузилган жами 210 та хўжалик шартномалари таҳлил қилиниб, тўғридан-тўғри тузилган шартномалар юзасидан контрагентлар доимий равишда ўрганилмоқда. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6FnoQrZnrXE" title="Korrupsiyaga qarshi keng qamrovli kurash olib borilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши кенг қамровли кураш олиб борилмоқда (+видео) 