Президент топшириғи – амалда

Сурхондарё вилоятининг еттита туманидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги 4Р100 “Мангузар қ.-Жарқўрғон ш.-Бандихон қ.-Олтинсой қ.-Денов ш.” автомобиль йўлининг 11–126-километр қисмлари тубдан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.  

Президентимиз 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида воҳанинг йўл инфратузилмасини яхшилаб, ривожлантириш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ вилоятнинг еттита туманидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги 4Р100 автомобиль йўлининг 92,7 километр қисмига асфальт-бетон қопламаси ётқизиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 95,6 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Мазкур йўл қурилишида вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасининг еттита пудратчи корхонаси ишчилари меҳнат қилиб, барча ишларни сифатли якунлади.  

Узоқ йиллар қаровсизликдан носоз бўлиб қолган йўлнинг таъмирланиб, фойдаланишга топширилиши ҳудудларни Термиз шаҳри билан боғловчи масофани енгиллаштириб, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг қимматли вақтини тежайдиган бўлди. Кенг, равон йўл ёқаси бўйлаб жойлашган таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳамда ҳайдовчиларнинг бехавотир, бемалол ҳаракатланиши учун қулай муҳит яратди. Йирик лойиҳани амалга оширишда йўлсозлар нафақат тезкорлик, балки сифат назоратига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Шу мақсадда замонавий техника ва машина механизмлардан самарали фойдаланилди. Бундай ёндашув ҳудудларнинг йўл инфратузилмасини янада яхшилади.  

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, йўлсозлар иштирок этган тантанали тадбирда шу ҳақда атрофлича фикр юритилди.  

– Бу йўлнинг мукаммал таъмирланмаганига қирқ йиллар бўлиб қолган эди, – дейди Жарқўрғон туманилик меҳнат фахрийси Чори бобо Раимов. – Кейинги йилларда бу ердан транспорт воситалари деярли қатнамай қўйган, машиналар айланма йўллар орқали ҳаракатланаётган эди. Буни давлатимиз раҳбарининг одамлар қадрини улуғлаб, ҳудудлар инфратузилмасини янада яхшилаш, халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида олиб бораётган одилона ва оқилона сиёсатининг амалдаги ифодаси, деса бўлади. Қаранг, қисқа вақтда қандай текис, кенг йўл барпо этилибди. Машинада ҳаракатланаётиб, ҳеч қурса беҳосдан бир чайқалиб кетмайсиз. Йўлингиз унади. Фахр ҳиссини туясиз. Бундай бунёдкорлик ишлари фақат йўлсозликда эмас, шаҳару қишлоқларимизда қизғин олиб борилмоқда. Яқинда туманимиздаги “Янги Ўзбекистон” массивида бўлдик. Эҳ-ҳей, қумлоқ жойда қад ростлаган осмонўпар уйлар ва бошқа ижтимоий соҳа иншоотларини кўриб, гапнинг рости қувониб кетдик. Халқимиз қишлоқларда ҳам шаҳарникидан қолишмайдиган шароитлар яратиб бераётгани учун давлатимиздан беҳад миннатдор бўлмоқда.

Транспорт воситаларининг тури ва сони йил сайин ўсиб бораётган ҳозирги даврда замонавий йўл-транспорт инфратузилмаси нафақат миллий иқтисодиёт ривожи, балки одамларнинг ижтимоий ҳаётини ўзгартирувчи муҳим воситалардан бирига, узоқ яқиндан келиб, ҳаракатланаётган меҳмонларга ҳудуднинг қай даражада иқтисодий тараққий этаётгани ва ижтимоий ривожланаётганини кўрсатадиган тармоққа айланди. Шунингдек, кенг, равон йўллар ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва қўшни давлатлар билан турли йўналишдаги алоқаларни янада юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этади.  

[gallery-20776]

Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида воҳанинг йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш учун мамлакат ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 579,1 миллиард сўм маблағ сарфланиб, 733,2 километр автомобиль йўли қурилди. Реконструкция қилиниб, таъмирланди. Жумладан, 359,4 километр умумфойдаланувдаги автомобиль йўлини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш учун 313,7 миллиард сўмлик иш бажарилди. Инвестиция дастури доирасида 6,4 километр йўлга 78,5 миллиард сўм, тўла таъмирлаш дастурига асосан 12 километр йўлга 26,8 миллиард сўм, жорий таъмирлаш, сақлаш, кўкаламзорлаштириш ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 310,1 километр йўлга 208,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Маҳаллий ҳокимликлар балансидаги 423,1 километр узунликдаги ички автомобиль йўлини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш учун 265,3 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.  

Вилоятнинг Бандихон, Бойсун, Денов, Қумқўрғон, Олтинсой туманларидаги 18 та маҳалланинг 28 та кўчасида қарийб 53 километр узунликдаги ички йўлга цемент-бетон қопламаси ётқизилмоқда. Қатор маҳалла ва қишлоқлардаги тупроқ йўлларга тош-шағал ётқизилаётир.  

Бойсун туманидаги Дарбанд қишлоғидан бошланувчи “Дарбанд-Денов” йўналиши бўйича 4Р105 автомобиль йўлида ҳам йирик бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Эндиликда 111 километр масофадаги йўлнинг қарийб 108 километри цемент-бетон қопламали йўлга айланади. Тоғу адирликлардан ўтган лойиҳа доирасида 26 та кўприк, иккита йўл ўтказгич, 114 та сув қувури, иккита автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини қайд этувчи назорат пости барпо этилади. Бу ишлар учун 147,6 миллион доллар маблағ сарфланади.  

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Президентимиз топшириғи билан вилоятда йўл инфратузилмасини яхшилаш юзасидан йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани ва халқимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қиладиган йўллар ўз-ўзидан пайдо бўлмаётгани ҳақида атрофлича сўз юритди. Бу ишлар катта маблағ ва йўлсозларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига барпо бўлаётганлигини таъкидлади. Иштирокчиларни Конституциямизнинг ўттиз икки йиллик байрами билан самимий муборакбод этиб, йўл реконструкциясида қатнашган барча ишчи-ходимларга чуқур миннатдорлик билдирди. Туман ва шаҳар йўллардан фойдаланиш давлат муассасаларининг йўл хўжалиги ишларида янада унумли меҳнат қилишига кўмаклашадиган, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳқамлайдиган махсус техника ва юк автотранспорт воситаларини топширди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубда 92,7 километр янгиланган йўл фойдаланишга топширилди