ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоят болалар кутубхонаси қайта таъмирдан чиқарилиб, китобхонлар хизматига топширилди.
Эндиликда ушбу зиё маскани замонавий талаблар асосида жиҳозланган, кенг ва ёруғ хоналарда фаолият юритади.
Қурилиш-таъмирлаш ишларини “Кафрун-Транс” хусусий корхонаси амалга оширди. Лойиҳанинг умумий қиймати эса 1 миллиард 455 миллион сўмни ташкил этди.
[gallery-20756]
Кутубхона 1972 йилда қурилган бўлиб, бугунги кунда унда 105 минг 400 дан зиёд китоб фонди мавжуд. Шундан 10 минг 520 таси электрон адабиётлардан иборат. Жорий йилда кутубхона 22 минг 400 нафар китобхонни ўз сафига қабул қилди. Бу ёш авлодда китобга бўлган қизиқишнинг ошаётганидан далолат.
Муассасада адабиётларни сақлаш ҳамда маълумот ва библиография шўъбалари, услубий, ахборот ресурслари ва технологиялари, китобхонларга хизмат кўрсатиш, маданий-оммавий тадбирлар, мактабларга амалий услубий ёрдам кўрсатиш, китобларни жамлаш ва каталог яратиш бўлимлари фаолият юритмоқда.
Янги қиёфадаги замонавий кутубхона китобсевар болаларнинг севимли масканига айланиши шубҳасиз.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/KA_rte8ajQg?si=sec-zGITyw1p7Q9u" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат,видео),ЎзА