Тошкент вилоятида мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортни кўпайтириш юзасидан белгиланган устувор вазифаларга бағишланган амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Чиноз туманида ташкил этилган амалий семинарда ҳудуд масъуллари, фермер хўжаликлари ҳамда илғор томорқа эгалари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этди. Дастлаб туманидаги “Ҳумо” маҳалла фуқаролар йиғинида охирги пайтларда сабзавот маҳсулотларини етиштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.  

Тажрибали деҳқон Пўлат Нарметов ўз томорқасидаги 4,5 сотих ерда иссиқхона ташкил этган. У иссиқхонада лимон етиштиришни йўлга қўйган ва бу борада катта иш тажрибага эга. Семинар иштирокчилари унинг хонадонида бўлиб, лимон етиштиришнинг ўзига хос усуллари, мавсумий агротехник тадбирлар, зараркунандаларга қарши кимёвий воситаларни қўллаш ва суғориш тартиблари билан танишди.  

Лимон кўчатини меъёрида ўсиб ривожланиши ва мўл ҳосил бериши учун белгиланган тартибда ишни йўлга қўйиш керак. Ўсимлик яхши парвариш қилинса ҳар тупдан 400-500 тагача лимон мевасини олиш мумкин. Харидорларнинг талабига кўра лимоннинг яшил турини (лайм) ҳам бозорларга етказиб берилаётгани ҳам таъкидланди. Ушбу маҳсулотни етиштириш эса оилавий даромадни сезиларли даражада ошириб, фаровонликка эришиш учун имкониятдир. Семинар давомида бу каби оилавий тадбиркорлар тажрибасини оммалаштириш борасида тавсиялар берилди.  

Шунингдек, Пискент тумани иқлими ҳам лимон етиштириш учун жуда қулай. Шу ерлик деҳқонлар лимон етиштириш орқали оиласи рўзғорига даромад келтириш билан бирга, бозор расталарини ҳам таъминламоқда. Айни совуқ мавсумда лимонга эҳтиёж ортиши табиий. Чунки, турли касалликларда лимон инсон саломатлигини тиклашда ёрдамчи маҳсулотлардан биридир.

Семинар иштирокчилари лимон етиштириш бўйича тажрибали деҳқонлардан керакли маълумотлар олди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лимончилик оилаларни бой қилади