Ватанимиз тарихидаги 6 декабрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1393 йил (бундан 631 йил олдин) – Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарида қайд этилишича, Амир Темур ўзининг “беш йиллик юришлари” даврида Ироқдаги Ҳарбий мавзесида ов қилишга қарор қилди. Фармонга биноан барча аскарлар саҳро атрофини қуршаб келдилар ва турли-туман жониворларни йиғиб, катта бир ов қилдилар.

Тарихчи олим Акбар Замоновнинг “Ўрта аср ҳукмдорларининг ов (шикор) маросимлари” номли мақоласида қайд этилишича, барча сулола ҳукмдорлари ҳаётида овчилик муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ҳайвон ови уруш учун яхшигина ҳарбий тайёргарлик вазифасини ўтаган. Овчилар (ҳарбийлар) ов пайтида саф тортиб туриш, овни қандай қуршаб, ҳалқа ичига олишни ўрганган.

Ов ҳайвонлари ўраб олинган доирадан марказга томон суриб келинар, бирорта ҳам ҳайвоннинг ҳалқадан ташқарига чиқишига йўл қўйилмас эди. Ҳалқа ичида дастлаб ҳукмдор ов қилган, кейин бир тепаликка чиқиб, шаҳзодалар, амирлар ҳамда қўшиннинг ов қилишини кузатиб борган. Бундай махсус ов ҳалқалари “чарга” деб юритилган.

1894 йил (бундан 130 йил олдин) – Бухоро амирининг рухсати билан амирликдаги биринчи рус-тузем мактаби очилди. Ушбу мактабда таълим олган ўқувчиларнинг ижтимоий келиб чиқиши ва қайси дин ҳамда миллат вакили экани аҳамият касб этмаган. Бироқ Бухоро амирлиги маъмурияти томонидан мазкур мактаб ўқитувчисининг албатта мусулмонлардан бўлиши лозимлиги тартиби белгиланган.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Бухоро амирлигидан фарқли ўлароқ маркази Тошкент бўлган Туркистон генерал-губернаторлигида рус-тузем мактаблари Бухородагидан ўн йил олдин очилган эди. Улар Туркистоннинг маҳаллий аҳолисини руслаштириш мақсадида ташкил қилинган. Бу мактаблар орқали туб жой аҳолиси ўртасида рус маданиятини ёйишга ҳаракат қилинган.

Биринчи рус­тузем мактаби 1884 йил 19 декабрда Тошкентда Саидғани Саидазимбой уйида очилган. Рус-тузем мактабларида ўқув куни икки қисмдан иборат бўлиб, дастлаб рус ўқитувчиси (ўқув, ёзув, ҳисоб), иккинчи қисмида эса машғулотларни маҳаллий ўқитувчи олиб борган.

1925 йил (бундан 99 йил олдин) – тарихчи олима Нодира Мустафоеванинг қайд этишича, Ўзбекистон Маориф халқ комиссарлиги ҳузуридаги Академик марказ Коллегиясининг қарори билан Самарқандда шарқ қўлёзмаларини махсус сақлаш жойларини тузиш ишлари ўтказилди.

1994 йил (бундан 30 йил олдин) – Тошкентда янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси, буюк адиб Абдулла Қодирий таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали кеча бўлиб ўтди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Абдулла Қодирий 1894 йилнинг 10 апрелида Тошкент шаҳрида дунёга келган.

1997 йил (бундан 27 йил олдин) – Сурхондарё вилоятидаги нефть қазиб олиш тўхтатилган Ховдак қудуғидаги маъданли сув таркибидан махсус қурилма ёрдамида халқ хўжалиги учун муҳим кимёвий модда – йоднинг биринчи туркуми олинди. Таркибида йод мавжуд бўлган ерости сувларидан йод оладиган саноат қурилмаси ўзбек мутахассислари томонидан Марказий Осиёда биринчи бўлиб ихтиро этилди.

2001 йил (бундан 23 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2006 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Унга асосан 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни этиб белгиланди.

2019 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун 9 боб, 56 моддадан иборат.

2021 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта асрларда махсус ов ҳалқалари – “чарга”лардан қандай фойдаланилган?