ФОТОРЕПОРТАЖ

Қатар жанубидаги Ал-Хор Адаид пляжи ноодатий, аммо жозибали масканлардан бири. У Доҳа шаҳридан тахминан 80 км узоқликда жойлашган ва у ерга йўлтанламас машинада борган маъқул. Энг зўр адреналинни айнан шу машинада қумликлар устида юрганингизда ҳис этасиз. Хавфли аттракционлардан қолишмайди.  

Айнан шу манзил Ер юзидаги саҳро ва денгиз учрашадиган кам сонли жойлардан бири. Денгиз ва чўлни бир нуқтада дунёнинг яна икки жойида - Саҳрои Кабир (Жанубий Африка) ва Сахара чўлида (Марокаш) кўриш мумкин.

Ал-Хор Адаиддаги Ички денгиз Қатар ва Саудия Арабистонини ажратиб турувчи чегара ҳисобланади. ЮНEСКО томонидан тан олинган ушбу ҳудуд балиқ овлаш, лагерь ёки қуёшнинг сувга қараб ботиб боришини томоша қилиш учун жуда мос келади.

[gallery-20692]

Бу мўъжизакор саҳрога сафар инсонга такрорланмас туйғулар улашиши билан ҳам аҳамиятли.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саҳрога сафар