Парагвай пойтахти Асунсьон шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО ҳукуматлараро қўмитасининг 19-сессиясида Инсониятнинг номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига янги элемент – Рубоб ясаш ва ижрочилик санъати киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу номзоднома Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон ва Тожикистон давлатлари томонидан тақдим этилган. Ҳукуматлараро қўмитанинг 19.COM 7.b.18 қарорига мувофиқ, элемент расман рўйхатга киритилди. Номзоднома ҳужжатлари Миллий комиссия котибияти томонидан Маданият вазирлигининг мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорликда тайёрланган.

Бу элемент ЮНЕСКО рўйхатига Ўзбекистон номидан киритилган 16-элемент бўлиб, мамлакатнинг маданий меросини халқаро даражада танитишда муҳим аҳамият касб этади.

Элементнинг ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши нафақат халқаро, балки миллий даражада ҳам унинг қадри ва аҳамияти ҳақида хабардорликни оширади. Шу билан бирга, уни аъзо давлатлар билан биргаликда асраш, авлодларга етказиш ва умумбашарий маданий меросни бойитиш имкониятини яратади.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рубоб ясаш ва ижрочилик санъати ЮНЕСКО рўйхатига киритилди