9-декабрь - “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасида бугун очиқ эшиклар куни тарзида, кенг кўламли давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси, Тошкент давлат юридик университети профессори, Адолат-социал демократик партияси депутати, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масъул ходимлари ҳамда ОАВ иштирок этдилар.
Тадбир Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг кириш сўзи билан бошланди.
Нурмат Отабеков ўз нутқида коррупциянинг жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатиши, унинг олдини олишда ҳар бир фуқаронинг иштироки муҳимлигини таъкидлади ва шу билан бир қаторда, коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш бўйича Санэпидқўмда Коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилгани, Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишларини тўғри йўлга қўйиш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинаётгани юзасидан маълумот берилди.
Яъни бугунги кунда Қўмитанинг коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, коррупцион хавфи юқори бўлган барча таркибий бўлинмаларни қамраб олиш ва бартараф этиш, коррупцияга қарши курашиш сиёсатини кенг тарғиб қилиш мақсадида, қилинган ишларни расмий веб-сайтларда ёритиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ўқитишлар, махсус ўқитишлар ташкил қилиниб, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти ошириб келинаётгани таъкидланди.
Давра суҳбатида мамлакатда коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ҳуқуқий ва ташкилий ислоҳотлар кенг муҳокама қилинди. Меҳмонлар ва мутахассислар очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат хизматларида ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш ва коррупция хавф-хатарларини минималлаштириш бўйича таклифларини билдирдилар.
"Коррупция бор жойда ривожланиш бўлмайди. Ҳар бир фуқаро давлатимизнинг равнақи учун ўз ҳиссасини қўшиши зарур" дея таъкидлади, депутат ва профессор Тошпўлат Матибаев.
Тадбир якунида ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий онгини ошириш, коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш муҳимлиги яна бир бор таъкидланди.
Маълумот учун: 2003 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 9 декабрь “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида белгиланган. Ушбу кун жаҳон миқёсида коррупцияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш ва жамоатчиликни бу масалага кенг жалб этиш мақсадида нишонланади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3k1CWeM9Jjg" title=""Korrupsiya bor joyda rivojlanish boʻlmaydi”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, Д.Якубов (видео), ЎзА