Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари Тошкент вилоятидаги “Navruz International Corp.” МЧЖ компанияси фаолияти билан танишди.

“Navruz International Corp.” МЧЖ ва “CRPT TURON” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда иштирокчиларга компаниянинг ишлаб чиқаришдаги ютуқлари ва рақамли маркировка каби замонавий технологияларни жорий этиш жараёнлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.  

Унда маълум қилинишича, 2003 йилда ташкил этилган “Navruz International Corp.” компанияси “Aqua” бренди остида шишали сув ишлаб чиқариш билан ўз фаолиятини бошлаган. Кейинчалик корхона ассортиментни кенгайтириб, “Ays” чойи, “Ekzo” шарбатли ичимлиги ва “Frutto” мевали ичимликларини ишлаб чиқарган. 2015 йилдаги техник модернизация натижасида “RG Colla” газланган ичимлигини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шунингдек, янгиланган “Ays” чойи бозорда етакчи мавқега эришди.  

Тадбирда "Асл белгиси" миллий маркировка тизими оператори “CRPT TURON” компанияси вакиллари ҳамроҳлик қилиб, заводнинг ишлаб чиқариш жараёнларига маркировка тизимини жорий қилишнинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берди.  

“CRPT TURON” компаниясининг сув ва салқин ичимликлар бўйича менежери Дилсўз Акробжонова таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб “Сув ва салқин ичимликлар” маҳсулот гуруҳининг 1 тоифасида мажбурий рақамли маркировка тизими жорий этилган. Ушбу қоидалар 2022 йил 1 ноябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 631-сон қарорига асосан тасдиқланган.  

– Худди шу каби 2 гуруҳга келадиган бўлсак, бу тоифада ҳам 2024 йил 1 ноябрдан ушбу тизим жорий этилган. Ҳозирги пайтда “Асл белгиси” тизимида 200 мингдан зиёд ишлаб чиқарувчи ва импортёр корхона рўйхатдан ўтган. Маркировка ўзи нима учун керак? Ҳар бир маркировка код тарзда ифода этилади. Сканер қилинганда, унинг ишлаб чиқарувчисидан то истеъмолчигача бўлган жараён билан танишиш имконияти пайдо бўлади. Маркировканинг афзаллиги шундаки, бизнес ва истеъмолчилар учун катта ишончни оширади. Шу билан бирга, тадбиркорлар ўртасидаги ҳақиқий рақобатни шакллантиришга хизмат қилади. Сув ва бошқа ичимликларни харид қилишдан олдин маркировка коди бўлса, “Асл белгиси” иловаси орқали текшириш мумкин. Бу илова бепулдир.  “Navruz International Corp.” корхонаси ҳам маркировка тизими рўйхатидан ўтган ва у бу жараёндаги барча қоидаларга риоя қилади. Тадбирда биз журналистларни нафақат корхона фаолияти билан таништириш, балки унинг ушбу тизим орқали эришаётган ютуқлари ҳақида ҳам маълумотлар олишга имконият яратдик, – деди Д. Акробжонова. 

Таъкидланишича, маркировка ҳар бир маҳсулотни ишлаб чиқаришдан дўкон расталаригача бўлган барча босқичларда назорат қилиш имконини беради. У контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш, сифатни кафолатлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим восита сифатида эътироф этилади. 

Тадбирда “CRPT TURON” компанияси мутахассислари ишлаб чиқарувчи вакиллари билан биргаликда Data Matrix кодларини киритиш жараёнини намойиш этиб, кодларнинг асосий талаблари ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, иштирокчиларга “Асл белгиси” мобиль иловаси орқали маҳсулотнинг ҳақиқийлигини текшириш тартиби кўрсатилди. 

“Navruz International Corp.” корхонасининг маркировка бўйича масъул ходими Жамшид Содиқбоевнинг сўзларига кўра, бу ердаги ҳар бир ишлаб чиқариш линиясида автоматлаштирилган маркировка, сканер ҳамда умумлаштирувчи дастурий таъминоти ўрнатилган.

– Бу дастурий таъминот орқали биз маҳсулот маркировка қилинган жараённи текширамиз ва тегишли ҳисоботларнинг вақтида юборилганлигини текшириб борамиз. Маркировка бўйича Россия компанияси билан шартнома тузганмиз. Шу ўринда, агрегациянинг  маъноси ҳақида ҳам изоҳ бериб ўтмоқчиман. Агрегация – бу якка тартибдаги маҳсулотларни истеъмолчи учун мўлжалланган упаковкадан транспорт упаковкасига ёки транспорт упаковкасини кейинги даражадаги логистика бирлигига бирлаштириш жараёни. Маркировканинг бошланғич кодлари ва бирлаштирилган транспорт бирлиги ўртасидаги боғлиқлик орқали маркировкаланган товар кодлари бирлаштирилган упаковка коди асосида кузатиб борилади. Маркировкаланган товар ҳаққоний ишлаб чиқарилган ва савдода мавжуд товар гуруҳи ҳисобланади. Маркировка товарларнинг ишончли маҳсулот эканлигидан далолат беради,– деди Ж.Содиқбоев. 

Пресс-тур якунида иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар батафсил жавоб қайтарди.  

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишда рақамли маркировка қай даражада муҳим?