Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон шеърияти самимияти, халқчилиги, бетакрор нафосати билан адабиёт мухлисларининг меҳрини қозонган.

Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб устоз ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.  

Сирдарё вилоятида  бўлган шоир таваллуд санасига бағишланган тантанали тадбирларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимов, "Гулистон" журнали бош муҳаррири Маматқул Ҳазратқулов, "Саодат" журнали бош муҳаррири Мунаввара Усмонова, атоқли шоира, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Шарифа Салимова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Салим Ашур, таниқли адиб ва драматург Ғафур Шермуҳаммад каби ижодкорларнинг қатнашгани тадбирларга янада баланд руҳ бағишлади.

Шунингдек, тадбирларга мамлакатимизнинг атоқли ёзувчи ва шоирлари, адабиётшунос олимлари, Президентимиз ташаббуси асосида ташкил этилган Ижод мактабларининг ўқувчилари, ёш қаламкашлар таклиф этилди.

Тантанали тадбир аввалида устоз туғилиб, умргузаронлик қилган маскан – Мирзаобод туманидаги хонадонда Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон уй-музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кенг ва файзли, ғоят ораста ҳовли-жой эндиликда устоз ижодкор ҳаёти, фаолияти, бетакрор асарлари ҳақида сўзловчи гўзал уй-музейга айлантирилди. Шу куннинг ўзида ушбу даргоҳда шоир Тўра Сулаймон ҳайкали ҳам тантанали очилди. Мазкур ёдгорлик таниқли ҳайкалтарош, Ўзбекистон халқ рассоми Азамат Ҳотамов томонидан яратилган.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси,  халқ шоири Сирожиддин Саййид мамлакатимизда атоқли шоир Тўра Сулаймон уй-музейининг очилиши, шоир таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланиши Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан миллий адабиётимизга, маънавият ва маърифатга, устоз ижодкорлар хотирасини эъзозлашга кўрсатилаётган катта эътиборнинг амалий ифодаси эканини таъкидлади.

– Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг нафис ва самимий сатрларга йўғрилган шеърияти халқимизнинг кўнглидан жой олган, – деди Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев. – Бу шеърият гўзал қўшиқлар бўлиб қалбларимизга ўрнашган.

Тўра Сулаймон уй-музейидаги шоирнинг китоблари, мусиқий чолғулар, устознинг шахсий буюмлари  ижодкор ўз асарларини яратишга доим катта масъулият ва талабчанлик билан ёндошгани, ўз халқини юракдан севгани ҳақида ҳикоя қилади. Бу табаррук масканда шоирнинг "Интизор", "Ҳамқишлоқларим", "Сайҳон", "Сенсиз ёлғиз, ғариб бўлдим...", "Қоракўзгинам", "Жаҳоннома", "Жаҳонгашта", "Гул бир ён, чаман бир ён", "Илтижо" ва бошқа кўплаб китоблари, уларнинг қўлёзма вариантлари билан танишиш мумкин. Бу ерда, шунингдек, Тўра Сулаймон кутубхонаси ҳам очилди.

[gallery-20686]

Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллигига бағишланган "Қуёшга интилган шоир" деб номланган тантанали адабий-бадиий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров, адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошев ва бошқалар Тўра Сулаймон ижодининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил сўзлади.

– Президентимиз Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Тўра Сулаймон таваллудини нишонлашга оид эзгу ташаббусни билдирган эди,– деди Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид. – Халқимизнинг ардоқли шоири таваллдудининг шундай юқори савияда нишонланиши, унинг ижодига, хотирасига юксак ҳурмат ва эҳтиромнинг кўрсатилиши ёшларимиз учун ўзига хос ибратдир. Бундан йигирма йил аввал Тўра Сулаймоннинг 70 йиллигини шу залда нишонлаганимизда ўзлари камтаргина бўлиб ўтирган эдилар. Бугун Тўра Сулаймоннинг 90 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб адабиёт байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

Ушбу сана муносабати билан Ёзувчилар уюшмаси томонидан "Тўра Сулаймон замондошлари хотирасида"деб номланган сайланма китоб нашр этилди. Китоб Президентимизнинг шоир ҳақидаги самимий эътирофи билан бошланади. Тез орада бу китобни янада катта нусхаларда чоп этиб, шоир уй-музейига, кутубхоналарга тақдим этамиз.

– Тўра Сулаймон ҳақиқий маънода халқ бағридан етишиб чиққан, чинакам донишманд шоир, оилапарвар, маърифатпарвар, донишманд инсон эди, – деди Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров. – Тўра ака суянган улкан тоғлар бор эди. Булар Ҳамид Олимжон, Зулфия опа, Ойбек, Ғафур Ғулом сингари ижодкорлардир. Тўра Сулаймон уларга эргашиб, шеъриятда ўз йўлини топди. Тўра Сулаймон ана шу ижодкорларга, ардоқ ва эъзозларга арзигулик ижодкор ҳам эди. Унинг ҳар бир сатрида миллий ва жаҳон шеъриятининг бор гўзаллиги мужассамдир. Ўз сўзи, шеърнинг ҳақиқий ҳимоячиси бўлган, адабиётни беҳад севган жўшқин ижодкор эди. Шунингдек, насрда ҳам самарали ижод қилиб, гўзал бадиалар, эсселар, адабий- танқидий мақолалар ёзган.

– Тўра Сулаймон уй-музейи, ҳайкалининг очилиши шоир ижодига бўлган катта эътиборнинг ёрқин ифодасидир, – деди адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошев.– У ўзининг поэтик истеъдоди билан гўзал шеърий манзаралар ярата олган ижодкор эди.

– Шу кунларда Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг руҳи шод бўлмоқда, – деди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимов. – Президентимиз "Бизнинг иккита ўқ томиримиз, таянч устунимиз бор: иқтисодиёт ва маънавият. Маънавий буюк халқ  иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади», деб таъкидлайдилар. Миллий адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшган ижодкорларнинг уй-музейлари очилиши, таваллуд саналарининг кенг нишонланиши, асарларининг чоп этилиши ёшларнинг маънавий камолотида ғоят улкан аҳамият касб этади.

– Отам жўшиб ижод қилди, ўз халқига, Ватанига муҳаббати чексиз шоир эди, – деди Тўра Сулаймоннинг қизи Юлдуз Бегалиева. – Унинг хотирасини ардоқлаш борасида кўрсатилаётган меҳр ва эътибор учун Президентимизга миннатдорлик билдирамиз.

Тантанали тадбирда шоир шеърлари билан куйланувчи дилбар қўшиқлар, унинг ҳаётига бағишланган театрлаштирилган композиция намойиш этилди.

Ўзбекистон халқ шоири, халқимизнинг ардоқли ижодкори Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллигига бағишланган тадбирлар мамлакатимизнинг барча гўшаларида, олий ўқув даргоҳларида, маърифат масканларида давом этмоқда.

Назокат Усмонова, Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёшга интилган шоир