Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида "Ички ишлар органлари томонидан фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари” мавзусида Республика илмий-амалий конференция ўтказилди.
Конференцияда сўз олганлар конституцияда фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва экологик ҳуқуқларини ички ишлар органлари томонидан таъминланиши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.
Анжуманда “Болалар ҳуқуқларининг кафолатларини таминлашнинг конституциявий асослари”, “Ички ишлар органлари томонидан фуқароларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлашдаги ўрни ва роли”, “Ўзбекистонни дунёвий давлат сифатидаги конституция-ҳуқуқий асослари”, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишнинг жиноий-ҳуқуқий кафолатлари”, “Рақамлаштириш даврида фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг конституциявий кафолатлари”, “Ўзбекистон Республикаси конституциясида “Миранда” қоидалари ва “Хабеас корпус” институтига оид нормалар таҳлили”, “Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги Конституцияси яратилиши ва қабул қилиниши жараёнлари” мавзуларида маърузалар тингланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4ZX9dQSrAyg" title="Ilmiy-amaliy konferensiya oʻtkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, У.Тўхтаев (видео), ЎзА