
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб тадбир ўтказилди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳар бир инсонга ўз иқтидорини намойиш этиш учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини, бугунги кунда Жисмоний тарбия ва спорт университетида Параосиё ва Паралимпия ўйинлари чемпионлари таҳсил олаётганлиги, ўнлаб пара спорт мутахассислари ёшларга сабоқ бераётганлигини таъкидлаб ўтди.
Байрам тадбирида қатнашганлар давлатимиз томонидан имконияти чекланган инсонлар, айниқса, ёшларга қулай шарт-шароитлар, бепул ва сифатли таълим олиш учун имкониятлар етарли эканлиги, улар имконияти чекланган бўлишига қарамай, турли соҳаларда улкан чўққиларни забт этиб келаётгани, бунинг ёрқин мисоли сифатида Париж-2024 XVII ёзги Паралимпия ўйинларида ўз тарихида энг яхши натижаларни қайд этган спортчиларимиз ютуқлари алоҳида эътироф этилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kVm9apgZX_w" title="Imkonsizlikdan imkon topganlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Тўлқин Рўзиев, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА