“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбирда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари, умумий масалалар бўйича директор Акмал Шарипов сўзга чиқиб, комбинатда коррупция хавф-хатарларини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.  

Унинг таъкидлашича, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Бундай тадбирлар жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларнинг коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатини шакллантириш, шунингдек, давлат идоралари ва ташкилотларда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.  

Айниқса, фуқароларни коррупциянинг зарари ҳақида хабардор қилиш, ёшларда коррупцияга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш ва жамоатчиликнинг фаол иштирокини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бундан кўзланган мақсад эса жамиятда адолатли муҳитни шакллантириш ва барқарор ривожланишни таъминлашдир.

Учрашувда “Коррупцияга қарши курашишда прокуратура органларининг ўрни”, “Коррупцияга қарши курашиш – фуқаролик жамияти ривожланишининг асосий йўналиши”, “Кадрларни танлаш ва ротация қилишда коррупцияга қарши курашиш принципларига амал қилиш”, “Коррупцияга қарши курашишда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Тадбир якунида жамиятда ҳуқуқий онгни ошириш ва коррупцияга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, шунингдек, корхонада бу борадаги ишларни янада самарали ташкил этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш – давр талаби