31 октябрь куни Ўзбекистондаги ҳамма вилоятларда физика фанидан аттестация имтиҳони бўлиб ўтган эди. Ижтимоий тармоқларда кўплаб физика фан ўкитувчилари Мактаб вазирлигидан норози бўлиб, “нега педогоглар устидан кулишяпти” деган турли фикрларни, аниқроқ айтсак, тест саволлари жуда мураккаб, кўрсатилган адабиётлардан саволлар тузиб, аттестация жараёнини қайта ўтказиб берилишини сўраганлар ҳам бўлган.

Ҳар йили икки марта ўтказиладиган мазкур тест имтиҳонларининг кузгисидан норози бўлган бир нечта ўқитувчи – имтиҳонда қатнашганлар ҳамда Педогогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази вакиллари, аттестация имтиҳонларига масъул шахслар ўртасида мунозара кўринишидаги мулоқот ташкил этилди.

Ҳақиқат баҳсда тўғилади, деган фикр асосида ўтказилган йиғилишда Зангиота ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Анвар Рамазонов, Косонсой тумани 24-мактаб ўқитувчиси Бекзод Ражабов ва Фарғона шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси Ислом Фармонов, шунингдек, масъуллардан Халқаро баҳолаш ва педагогик маҳорат илмий-амалий маркази директори ўринбосари Ирода Сайипова, марказнинг физика фанидан кординатори Фарҳод Норқобилов, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига қарашли физика ўқитувчиси Далер Вафоев, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги бошқарма бошлиғи Тўрабой Шерматов ва эксперт сифатида Анвар Тошев ва Умид Ҳафизов иштирок этди.

Турли вилоятлардан пойтахтимизга келган устозлар тестда тушган саволлар, ажратилган вақт масаласи, шунингдек саволларнинг қўлга чиқиб кетиши, хуллас умуман имтиҳон билан боғлиқ муаммоли масалаларни муҳокама қилди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5Xre2bQdLBQ" title="Fizika fanidan oʻtgan attestatsiya imtihoni mojarosi bartaraf etildi(mi?)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Масала ечимини топдими, томонлар нималар устида гаплашишди, баҳслашишди? Мулоқотни ЎзА YouTube тармоғида томоша қилинг.

Беҳруз Худойбердиев,

Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Физика фанидан ўтган аттестация имтиҳони можароси бартараф этилди(ми?) (+Видео)