Мамлакатимизда янгиланган парламент ўз фаолиятини бошлади. Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси илк мажлисларида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқ вакиллигининг мазкур олий органларида амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифаларга тўхталди.

Президентимиз парламент назорати – бу, аввало, “халқ назорати, халқ сўрови” эканини эътироф этди.  

Шу сўзларнинг ўзиёқ парламентнинг нафақат шакли, балки мақсадини ҳам тўлақонли ифода этади.  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ҳусан Эрматов парламент олдига қўйилган вазифалар ва уларнинг ижроси бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди:  

– Давлатимиз раҳбарининг ҳозирги таҳликали вазиятда биз фақат кучли ирода, бирлик ва ҳамжиҳатлик, қаттиқ меҳнат билангина юртимизда тинчлик ва тараққиётни таъминлашга эриша оламиз, деган фикрлари замирида жуда чуқур маъно бор.  

Ҳақиқатан, ҳамжиҳатлик  билангина биз мавжуд муаммоларга ечим топишимиз ва олға қараб юришимиз мумкин. Бу – депутат ва сенаторларнинг халққа яқин бўлиши ва, ўз навбатида, халқимизнинг ўз вакилларига ишониши ва қўллаб-қувватлашига ҳам боғлиқ. Тарқоқлик, таъбир жоиз бўлса, аравани ҳар ким ҳар ёққа тортиши билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.  

Сенат олдига қўйилган вазифалар қаторида ишни янгича ташкил этиш қайд этилди. Бу, аввало, қонун ижодкорлиги фаолиятига бевосита боғлиқ. Чунки парламент, биринчи навбатда, мукаммал қонунлар яратилишида ва уларни замон талабларига мувофиқ такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади.  

Ўйлайманки, бу жараёнда очиқликни таъминлаш, мутахассислар, олимлар, кенг жамоатчилик фикр-мулоҳазаларига таяниш, қисқаси, халқимиз билан бамаслаҳат иш тутиш даркор.  Энг муҳими, қонунларда ҳудудий ва умумдавлат манфаатлари уйғун бўлишига эришиш лозим.  

Айтиб ўтиш керакки, янгиланган Конституцияда Сенатга маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари қонунчиликка мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича катта масъулият юклатилди.  

Бу масаланинг аҳамияти ҳам жуда юқори. Чунки маҳаллий Кенгашларда қабул қилинадиган қарорлар бевосита жойларда аҳолининг турмушига таъсир кўрсатади. Мана шу қарорлар тўғри ва адолатли бўлса, ҳудудларда ривожланиш бўлади, одамлар ҳаёти яхшиланиб боради. Шу нуқтаи назардан Сенатнинг бу йўналишдаги ишлари янада такомиллашади ва чуқурлаштирилади. Бунда, Сенат ҳузурида ташкил этилган Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази имкониятларидан унумли фойдаланилади.  

Марказ ҳудудий бошқарувни “Аҳоли манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида амалга оширади. Марказ орқали ҳар бир ҳудуддаги қарорларнинг қонунийлиги ва самарадорлиги чуқур ўрганилиб, мавжуд камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бу, нафақат кенгашлар ишини яхшилайди, балки халқнинг уларга бўлган ишончини ҳам янада мустаҳкамлайди.  

Сенат аслида ҳудудий манфаатлар билан ишлайдиган орган. Шу маънода янги шакллантирилган Сенатда сўзлаган нутқида Президент қабул қилинажак қонунларнинг муҳокамасида маҳаллий Кенгашлар вакилларининг иштироки, фикрларини ҳам инобатга олиш механизмлари ҳақида ўйлашимиз кераклигига алоҳида урғу берди. Бу эса, қонунларнинг халқчиллигига, реал ҳаётга мувофиқ ҳолда қабул қилинишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ва яна бир муҳим жиҳати – сайловчининг овози аҳамият касб этиши таъминланади.  

Бир сўз билан айтганда, янги шаклланган Сенат ўз фаолиятини янги конституциявий-ҳуқуқий шароитда олиб боради. Юқори палатанинг маҳаллий Кенгашлар фаолиятига амалий ва услубий кўмак кўрсатиш борасидаги фаолияти янада кучайтирилади. 

Норгул Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парламент назорати – халқ назорати, халқ сўрови