Америка Қўшма Штатлари Пенсильвания штатидаги Питсбург университети “Илмий ҳисоботлар” журналида чоп этилган янги тадқиқот кўрсатдики, эндиликда кўпчилик сунъий интеллект томонидан яратилган шеърни мумтоз адиб ёзган асардан ажрата олмаяпти.

Тажриба давомида 1634 иштирокчи танлаб олинган 10 та назмий асарни ўқиди. Шеърларнинг ярми сунъий идрок “ижод”и маҳсули, қолгани Жорж Байрон, Эмили Дикинсон каби шоирлар томонидан ёзилган эди. Аксар назм ишқибозлари шеърлар муаллифини тўғри топа олмаган.

Яна бир синовда 696 нафар шеърхон матнни сифат, ҳиссиёт, ритм ва ўзига хослик бўйича баҳолади. Бу жараёнда ҳам муаллифи ошкор этилмаган, сунъий онг яратган асарлар юқори балл олди.

Олимлар хулосасига кўра, сунъий интеллект шеърияти қулайроқ ва тушунарли қабул қилинади. Демак, СИ инсон ижодига жуда ишончли тарзда тақлид қила олади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий идрок шеъриятда инсондан устунми?