Ўмондаги элчихонамиз ташаббуси билан ушбу мамлакт бозорига юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кириб бормоқда. Етакчи маҳаллий савдо корхоналаридан бири “Noor Lebanon” компанияси раҳбари Маън Холид Саид Ал Яҳёий ва масъул ходим Аҳмад Чорқуй қуёш нурига тўйинган мазали ва сархил мева-сабзавот экспортини йўлга қўйиш учун юртимизда меҳмон бўлди.

Ушбу компания Ливан, Иордания, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Африка, Бразилия каби мамлакатлардан маҳсулот импорти билан шуғулланади. Шунингдек, Кўрфаз араб давлатларидан янги сабзавот олиб киради.

– Юртингизда етиштирилган мева, сабзавотларнинг бетакрор таъми бизнинг талабимизга мос экан, – деди Маън Холид Саид Ал Яҳёий. – Биз одатда қайси давлат билан ҳамкорлик йўлга қўймоқчи бўлсак, ўша юртнинг, ҳатто, чекка вилоятларигача бориб, энг сифатли маҳсулотларни танлаб, ватандошларимизга илинамиз. “Toshkent Gulf Business” масъулияти чекланган жамияти вакиллари билан Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бўлганимизда “Қора шаҳзода”, “Ҳусайни”, “Келин бармоғи”, “Ризамат ота” каби узум навлари таъми оғзимизда қолди. “Қўқон холваси”нинг 100 дан ортиқ турини тайёрлайдиган “Аввали” корхонаси билан яқиндан танишиб, раҳбар Абдулатиф Холматов билан Ўмонга ушбу ширинликни етказиш имкониятини муҳокама қилдик.

[gallery-20408]

Сирдарё шаҳрида “Sirdarya Bean Export” корхонасидан ловия, ясмиқ ишлаб чиқариш, дуккакли маҳсулотларни замонавий ускуна ёрдамида тозалаш, қадоқлаш фаолияти билан танишдик. Гулистон туманида 1000 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчи “Орол неъматлари” фермер хўжалигидан қовоқ ва бошқа полиз маъсулотлари, беҳи, хурмо, кўкат, картошка, балиқ, ёнғоқ, қуритилган мева экспортини амалга ошириш масаласини муҳокама қилдик. Мирзаобод туманида қовун, тарвуз ва пиёзни қайта ишлаш, қадоқлаш ва хорижга жўнатишга ихтисослашган “Red Pack” корхонаси фаолияти билан танишиб, ўзаро алоқа ўрнатдик, мунтазам равишда Ўмонга қадоқланган мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказишга келишиб олдик.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/sCwE-MdhmrU" title="Oʻmonda Oʻzbekiston mahsulotlari yarmarkasi tashkil etiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Экспортчилар уюшмаси масъуллари ҳам ўмонлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик истиқболи юзасидан музокара олиб бориб, экспорт-импорт имкониятини таҳлил қилдилар. Суҳбат давомида ҳамкорлик кўламини кенгайтириб, логистика харажатини мақбуллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Ўзбекистон томони Ўмон Султонлигида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси”ни ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Муҳаррама Пирматова, Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўмонда Ўзбекистон маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилади (+видео)