Бугунги кунда умумий тармоқ йўлларининг 723,8 километридан ортиқ қисмларида қайта қуриш, тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 177,7 километри жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилади. Шунингдек, 2024 йил умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан 42000 км.дан ортиқ қисмларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Йўл-қатнов қисмларидаги нуқсонлар бартараф этилиб, ётиқ йўл белгиларини чизиш (разметка), йўл жиҳозлари ва белгиларида кўринишни яхшилаш, сунъий иншоотларни тартибга келтириш ишлари якунланмоқда.  

АОКАда ўтказилган брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълумотларига кўра, автомобиль йўлларида қишки мавсумда узлуксиз ва хавфсиз автотранспорт ҳаракатини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади. Қўмита тизим давлат муассасалари бўйича жами 2 минг 19 дона махсус техника, шундан, 365 дона қор тозалаш ва қум сепишга ихтисослашган машина, 243 дона автогрейдер, 36 дона бульдозер, 234 дона экскаватор ва юклагич, 1 минг 141 дона олд қор сургич билан жиҳозланган ва қум-туз аралашмасини ташишга мўлжалланган катта ва кичик русумдаги юк автомобиллари тайёр ҳолга келтирилган. Жорий йилда автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишларини бажариш учун 964 дона, ўтган йили 378 дона янги машина-механизм, автотранспорт воситалари ва жихозлар сотиб олинган.  

Мутахассиснинг таъкидлашича, қиш мавсумида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, музгарчилик ва сирпанчиқнинг олдини олиш учун жами 63,4 минг тонна техник туз, 149,66 минг метр куб қум захира қилинган, 89,19 минг тонна қум-туз аралашмалари тайёрланган.  

Қўмита тасарруфидаги ташкилотлар моддий-техника базаси йилдан йилга янгиланиб, замонавийлаштириб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида автотранспорт воситаларининг автомобиль йўлларида хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга, сақлаш ишлари тез ва сифатли бажарилишига шароит яратиб бермоқда. Йўл хўжаликлари моддий-техника базасини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари давом этмоқда. Шуни қайд этиш лозимки, музламага қарши материаллар захираси ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар кўп тайёрланган.  

Тоғли ҳудудлардан ўтувчи (довон) автомобиль йўлларида об-ҳаво кескин ёмонлашиб, автотранспорт воситалари харакати вақтинча чекланадиган, транспорт ҳаракати тикланмагунча йўлдан фойдаланувчиларга хавфсизлик ва қулайликни таъминлаш учун иситиш пунктларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг 399 км қисми тоғли ҳудудлардан ўтган бўлиб, уларга қиш мавсумида алоҳида эътибор қаратилади.  

Қиш мавсуми ҳар доим ҳам йўлчилар учун синов даври бўлиб келган. Бу йилги қиш мавсуми ҳам бундан мустасно эмас. Соҳанинг бугунги кундаги техник таъминоти қиш мавсумининг инжиқликларини енгиб ўтишга хизмат қилади.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўллар қиш мавсумига тайёрми?