Давлатимиз раҳбарининг хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашга оид қарорларида мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, хорижий тажрибалар асосида хизматлар сифатини ошириш, кредит ва солиқ имтиёзларини жорий қилиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш орқали соҳанинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улушини ошириш белгиланган.

Ушбу мақсадларга эришиш юзасидан соҳани  ривожлантириш, тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш бўйича “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамиятида “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳа-таҳлилий маркази” ташкил этилган.

“Ўзмиллийбанк” АЖ республикамизда хизматлар соҳасини ривожланган давлатлар андозасига мослаштириш, янги хизмат турларини жорий қилиш, аҳолига тайёр бизнес лойиҳаларни тақдим этиш ҳамда тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида изчил фаолият олиб бормоқда.

Бу борадаги ишлар самарасини “Ўзмиллийбанк” АЖ  Самарқанд вилояти Бош бошқармаси мисолида кўриш мумкин.

11,2 минг лойиҳа учун 8,3 триллион сўм кредит

Сўнгги уч йилда вилоятда хизматлар соҳасида 21 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, бугунги кунда уларнинг сони 48 мингтага етди. Тижорат банклари томонидан 11,2 мингта лойиҳани молиявий қўллаб-қувватлаш учун жами 8,3 триллион сўм кредит маблағлари ажратилди ва 332 мингта янги иш ўрни яратилди. 

Хусусан, савдо ва кўнгилочар хизматларда 110 мингта, умумий овқатланиш ва ресторан хизматларида 68 мингта, туризм ва меҳмонхона хизматларида 26 мингта, таълим, тиббиёт ва ижтимоий соҳаларда 52 мингта, маиший ва бошқа хизматларда 76 мингта иш ўринлари очилишига эришилди.

-Шунингдек, 2020 йилдаги кўрсаткичлар билан солиштирадиган бўлсак, меҳмонхона ва хостеллар сони 312 тадан 429 тага, ресторан ва кафелар 2763 тадан 2936 тага (, хусусий тиббиёт муассасалари 411 тадан 578 тага (уларнинг сиғими 8220 тадан 17340 тага), хусусий таълим марказлари 411 тадан 578 тага, турагент ва туроператорлар 151 тадан 227 тага ошганлигини кўришимиз мумкин, - дейди банкнинг Хизматлар соҳасини ривожлантириш маркази раҳбари Бобоёр Хидиров. - Буларнинг барчаси вилоятда хизматлар ҳажмини 14 триллион сўмдан 29 триллион сўмга, аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажмини эса 3,7 миллион сўмдан 7 миллион сўмга етишини таъминлади.

– Биргина жорий йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун “Ўзмиллийбанк” АЖ  Самарқанд вилояти Бош бошқармаси томонидан тижорат банклари билан биргаликда 2 триллион сўм кредит маблағлари ажратилди, – дейди банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошқарувчи ўринбосари Азад Аббасов. – Бунинг эвазига вилоятда хизматлар соҳасида 3718 та янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилди. Жумладан, 89 та янги меҳмонхона ва ҳостел, 64 та кафе-ресторан, 24 та хусусий тиббиёт клиникаси, 92 та хусусий таълим муассасалари, 144 та маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, 2730 та савдо дўкони ҳамда 532 та бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилди. Ижтимоий солиқ тўлаб ўзини ўзи банд қилган 12 минг 715 нафар фуқарога эса “Бизнесга биринчи қадам” банк пластик карталари орқали жами 105 миллиард сўм микроқарзлар ажратилди.

Самарқанд шаҳридаги “Кўк сарой” меҳмонхонаси жорий йилда ишга тушган хизмат кўрсатиш объектларидан бири. Банкнинг кўп йиллик мижозларидан бўлган “Didi group” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳа учун Ўзмиллийбанк томонидан 2 миллиард сўм кредит ажратилди.

– Банк кредитидан, асосан, меҳмонхонамизни жиҳозлашда фойдаландик, – дейди “Кўк сарой” меҳмонхонаси менежери Аврангзеб Бобоев. – Чунки шаҳар марказида жойлашган, кўркам қилиб қурилган бинода замон талабларига мос жиҳозлар ўрнатишимиз, меҳмонлар учун қулайликлар яратишимиз лозим эди. Банк кредити бизга бу борада яхшигина моддий мадад бўлди. 80 ўринли меҳмонхонамизда 13 киши доимий иш билан таъминланди.

Катта автомагистраллар ёқасида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш соҳадаги энг самарали йўналишлардан бири ҳисобланади. Самарқанд вилояти ҳудудидан М-39 ва М-37 автомагистралларининг ўтгани вилоятда бу йўналишни ривожлантириш учун қулай имконият ҳисобланади. 

Жомбой туманидаги “Амир Азизович” оилавий корхонаси ҳам ана шу имкониятдан фойдаланиш мақсадида 2021 йилда банк кредити асосида Назар маҳалласида, М-39 автомобил йўли бўйида “Амир” ресторани фаолиятини йўлга қўйган эди.

– 200 ўринли ресторанимиз туну кун ишлайди, – дейди “Амир Азизович” оилавий корхонаси иш юритувчиси Шаҳзод Жўраев. – Қисқа вақтда ўз мижозларимизга эга бўлиб, фаолиятимизни кенгайтириб боряпмиз. Бунда Ўзмиллийбанк томонидан ажратилаётган кредитлар бизга катта молиявий ёрдам бўляпти. Бу йил банкдан 100 миллион сўм кредит олиб, нон ва турли пишириқлар тайёрлаш учун ускуналар сотиб олдик. Айни пайтда ресторанимизда 20 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда.

Таълим ва тиббиёт – банк учун муҳим йўналиш

Кейинги йилларда юртимизда болаларнинг мактабгача таълимга қамровини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада бир қатор давлат дастурлари асосида иш олиб борилиб, хусусий ва давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги боғчалар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Самарқанд шаҳрида яшовчи тадбиркор Орзумурод Валиев ҳам банк кўмагида ўз боғчасини очиб, бу хайрли ишга ҳисса қўшиш имкониятига эга бўлди.

– 2018 йилда Қўрғонча маҳалламизда новвойхона, савдо дўкони ташкил қилиш бўйича ташаббус билдиргандим, – дейди Орзумурод Валиев. –Раис эса маҳаллада боғча, ўқув курсларига талаб борлигини таъкидлаб, ушбу йўналишда иш бошлашни таклиф қилди. 2023 йилда ўз маблағларим ҳисобимдан қурилишни якунладим. Жиҳозлаш ишларига имконим бўлмай қолганди ёрдам сўраб Ўзмиллийбанкка мурожаат қилдим. Банк раҳбарияти лойиҳамни қўллаб-қувватлаб, 1 миллиард 400 миллион сўм кредит ажратди. Ушбу маблағ эвазига биноларимизни тўлиқ жиҳозлаб, 60 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда ўқув марказ фаолиятини йўлга қўйдик.

Тойлоқ туманидаги “SHIFOKOR-LDA” МЧЖга қарашли тиббиёт маркази аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Олти йил аввал 12 ўринли муассаса сифатида иш бошлаган марказ ўтган йиллар давомида банк томонидан ажратилаётган кредитлар ҳисобига фаолиятини кенгайтириб бормоқда.

  – Тиббий марказимиз ҳудуди 2 гектар майдонни эгалласа-да, дастлаб битта бино қуриб, иш бошлаганмиз, – дейди тиббий марказ бош врачи Анвар Сувондиқов. – Ҳозир эса биноларимиз 6 тага, ўринлар сони эса 100 тага етди. Иш ўринлари ҳам шунга мос тарзда ўсиб боряпти. Ҳозирда марказда 40 нафардан ортиқ ходим, шифокор ва ҳамширалар ишлайди. Албатта, фаолиятни кенгайтириш, мижозларимизга сифатли, замонавий тиббий хизмат кўрсатиш маблағга бориб тақалади. Замонавий тиббий жиҳозлар сотиб олиш, қўшимча бинолар қуришда Ўзмиллийбанк томонидан ажратилаётган кредитлар бизга жуда қўл келмоқда. Жорий йилда олинган кредит ҳисобидан поликлиника қуряпмиз. Шу мижозларимиз Самарқанд шаҳридаги тиббий марказимизда кўрикдан ўтиб, кейин бу ерга келишарди. Поликлиника қурилгач, шу ернинг ўзида кўрикдан ўтказиш ва аниқ ташхис қўйиш имконияти яратилади.

Микрокредитлар учун 10 миллиард сўм йўналтирилади

Таъкидлаш керак, Ўзмиллийбанк вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида мавжуд корхоналар фаолиятини кенгайтириш ва уларда замонавий хизматларни йўлга қўйиш, янги лойиҳаларни хорижий тажрибалар асосида жорий этиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш борасида аниқ дастурларга эга.

Жумладан, вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали 170 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш учун шу йилнинг ўзида тижорат банклари билан биргаликда 3 триллион сўм кредит маблағлари йўналтириш ҳамда соҳада ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга “Бизнесга биринчи қадам” дастури орқали 115 миллиард сўм микроқарзлар ажратилиши режалаштирилган. Биргина Ўзмиллийбанк томонидан 10 миллиард сўм микрокредитлар ажратиш кўзда тутилган. 

Ушбу маблағлар ҳисобидан 5,5 мингта савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этиш белгиланган бўлиб, хизматлар ҳажмини 37,1 триллион сўмга етказиш, натижада аҳоли жон бошига хизматлар ҳажмини 7 миллион сўмдан 8,9 миллион сўмга ошириш прогоноз қилинган.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), 
ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хизматлар соҳаси “Ўзмиллийбанк” АЖ эътиборида