Сўнгги йилларда мамлакатимиз қурилиш майдонига айланди. Айниқса, янги кўп қаватли уйлар қурилиши кўпайган. Афсуски, ноқонуний қурилиш қилаётган тадбиркорлар ҳам учраб турибди.

Хусусан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан республика бўйлаб ноқонуний қурилишларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан кучайтирилган тартибда рейд тадбирлари олиб борилди.  

–Статистик кўрсатгичларга назар соладиган бўлсак, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий инспекциялари томонидан 31 минг 863 та қурилиш объектида давлат назорати белгиланган тартибда ўрнатилган, – дейди Тошкент вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси инспектори Аббос Зиёев. – Мазкур қурилишларда мониторинг ҳамда назорат ишлари амалга оширилган. Назорат даври мобайнида қурилиш объектларида аниқланган камчилик ҳамда қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан қурилиш масъулларига бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган.  

Ушбу берилган ёзма кўрсатмаларга асосан камчиликлар қурилиш иштирокчилари томонидан бартараф этилган. Инспекция ходимлари томонидан камчилик ҳамда қоидабузарликлар берилган ёзма кўрсатмаларга асосан ўз вақтида бартараф этилмагани боис Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 99-моддасига асосан 7 мингдан зиёд ҳолатда қурилиш иштирокчиларига жарима чоралари қўлланилган. Қурилиш объектларида сифатсиз қурилишлар олиб борилгани сабабли 633 та ҳолатда қурилиш ишлари вақтинчалик тўхтатилган. 612 та қурилиш объектида қурилиш ишлари лойиҳа талаблари асосида бажарилмагани боис буздириш ишлари амалга оширилган.  

– Аммо бугунги кунда рўйхатдан ўтмаган ҳолда ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари ҳам учраб турибди, – дейди Тошкент вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси инспектори Акбархўжа Маҳамадов. – Жумладан, бугунги ўрганиш жараёнидаги Тошкент тумани ҳудудида буюртмачи “Emrem house” МЧЖ томонидан қурилаётган мазкур бино ҳам ҳудудий инспекциядан рўйхатдан ўтмаган ҳолда ноқонуний қурилмоқда. Бино шу ҳолатига келгунга қадар, инспекция томонидан буюртмачига ҳолат бўйича икки маротаба огоҳлантириш хатлари берилган. Шунга қарамасдан буюртмачи қурилиш ишларини давом эттирган. Сўнг, маъмурий жарима чоралари қўлланилиб, ноқонуний қурилишларни бартараф этиш юзасидан судга даъво аризалари киритилган.  

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси қурилиш бошланишидан то битгунига қадар назорат ишларини амалга оширади. Қурилиш ишларини бошлашдан олдин буюртмачи бир қатор ташкилотларнинг рухсатномасини олиб улгуради, ундан сўнг қурилиш инспекциясига қурилишни бошлаш тўғрисида хабарнома юборади. Аммо, айрим буюртмачилар қурилиш ишларини инспекция назоратисиз амалга оширмоқда.  

Рейд тадбирларининг кейинги манзили Тошкент туманидаги буюртмачи “New town city” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли турар жой биноси бўлди. Мазкур қурилиш объекти ҳам буюртмачи томонидан ноқонуний тартибда ҳудудий назорат қилиш инспекцияси рўйхатидан ўтмасдан қурилмоқда. Ушбу қонунбузилиши ҳолати юзасидан инспекция ходимлари томонидан қурилиш масъулларига огоҳлантириш хатлари берилгандан сўнг жарима чоралари қўлланилиб, ноқонуний қурилишни бартараф этиш юзасидан судга даъво аризалари киритилган. Бугунги кунда объектда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.  

Фуқароларга эслатма: энг аввало уй харид қилаётганингизда уйнинг ҳужжатларига аҳамиятли бўлинг ҳамда қурувчилардан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси рўйхатидан ўтгани тўғрисидаги ҳужжатни талаб қилинг. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, 2024 йил 31 декабрдан қурилиш объектларини рўйхатга олиш тўхтатилади. Бу эса қурилиш объектларига фойдаланиш учун рухсатнома берилмаслигини англатади. Бу тартибдаги кучайтирилган рейд тадбирлари республикамизнинг ҳар бир ҳудудида давом этмоқда.  

Шу ўринда айтиш жоиз, бугунги кунда кўпчилик юртдошларимиз ҳали битмаган ёки қурилиши умуман бошланмаган уйлардан квартира сотиб олиб, алданиб қолаётганлари учрамоқда. Янги қурилаётган ёки қурилиши ҳали битмаган ёхуд қурилиши умуман бошланмаган уйлардан квартира сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак?  

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Саидносир Усмоновнинг маълум қилишича, уй сотиб олаётган фуқаро уйни вазирликнинг электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганини текшириши керак. Бунинг учун фуқаро https://mc.uz/oz/activity/ulush-platform ҳаволаси орқали қурилаётган уйнинг рўйхатдан ўтганини текшириши лозим. Бу ҳавола орқали ҳамма учун очиқ бўлган мажмуа ва қурувчи ташкилот номи, манзили ҳамда бошқа маълумотларни олиш мумкин.  

Қурилиш ташкилоти қурилаётган уйнинг маълумотларини электрон тартибда платформага юклайди ва ваколатли органнинг масъул ходими маълумотларни кўриб чиқади ҳамда уларни 3 иш кунида рўйхатдан ўтказади. Агар уйнинг барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб, рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/po-aD6RAlag?si=qwfbSvDU58iPsK3L" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбошимчалик билан қурилган кўп қаватли уйлар бузиб ташланади (+видео)