Буюк ва шонли тарихи, маданияти, азалий қадриятлари муштарак халқлар бир жойда жамланиши доим қувонарли.

Бугун Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти Диаспора масалалари бўйича тегишли идора раҳбарларининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Анжуманда ТДТ котибияти, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Семинар аввалида Миллий маданий марказлар халқ ҳунармандлиги асарлари кўргазмаси намойиш қилинди.

Форумдан кўзланган мақсад аъзо давлатлар диаспоралари салоҳиятини ошириш, бирдамлик туйғусини мустаҳкамлаш, умумий муаммоларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилиш, турли соҳаларда ўзаро тажриба алмашишдир.
Тадбирда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов, ТДТ Бош котиби ўринбосари, Озарбайжон Республикаси Диаспора билан ишлаш давлат қўмитаси раиси Фуад Мурадов, Қирғиз Республикаси Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазири ўринбосари Бакит Дарманку уули, Қозоғистон Республикаси “Отандастар фонди” раҳбари Данияр Кадиров, Туркия Республикаси Хориждаги турклар ва қардош жамиятлар қўмитаси раиси Абдулла Эрен сўзга чиқди.

Ҳозирги нотинч, таҳликали замонда биргаликда инсоният дуч келаётган мураккаб муаммо ва хавф-хатарларни бартараф этиш, турли таҳдидларнинг олдини олиш дунё ҳамжамияти олдидаги долзарб вазифага айланган. Айни жараёнда барча нуфузли халқаро ташкилотлар, эзгу ниятли инсонлар, хусусан қардош халқлар саъй-ҳаракатини бирлаштиришни бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/R6EKoOMV9Vc?si=hClSH58hzP2REz92" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё,

Аброр Содиқов (видео),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қардош халқлар билан ҳамнафас