Москва шаҳрида Россия Федерацияси маданият вазири Ольга Любимова ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков раислигида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Маданият бўйича қўйи қўмитасининг IV йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда томонлар маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, кинематография билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратди. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ва маданий тадбирларни ташкил қилиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, янги маданий ташаббусларни амалга ошириш ва ҳамкорлик уфқларини кенгайтиришга ёрдам берувчи кино ва санъат соҳасида ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди. 

– Учинчи йиғилиш 2023 йилнинг май ойида Тошкентда бўлиб ўтган эди. Бу вақт давомида ҳар икки мамлакат учун ҳам муҳим бўлган бир нечта лойиҳалар амалга оширилди. Биргаликда кино ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик шартномаларининг имзоланиши асосий воқеалардан бири бўлди. Бу бизнинг кино ижодкорларимиз учун муҳим, чунки эндиликда уларда миллий фильмларни халқаро майдонларда намойиш этиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, биз халқаро фестиваллар, кино таълими бўйича тажриба алмашиш каби ҳамкорликнинг янги форматларини ривожлантириш масалаларини ҳам кўриб чиқяпмиз. Ишончим комилки, бундай ташаббуслар нафақат мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, балки, кино ишлаб чиқариш сифатини яхшилашга ҳам хизмат қилади. Шунингдек, бу халқаро лойиҳалар бўйича ишлайдиган ва бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан тажриба алмашиш истагида бўлган ёш истеъдодлар учун ҳам янги имкониятлар яратади, - дейди Ольга Любимова. 

– Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатлар фаол ривожланмоқда. Амалга оширилган ва салмоқли натижаларни берган лойиҳалар бўйича ижобий фикрдаман ва кўрсатилаётган кўмак учун Россия томонига алоҳида миннатдорчилигимни билдираман. Қўшимча сифатида санъат соҳасидаги ҳамкорлигимизни янада кенгайтириш масаласини кўриб чиқишни таклиф этмоқчиман, бу халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Талабалар учун тажриба ва билим алмашиш бўйича таълим дастурларини йўлга қўйиш, нафақат кинематографияни ривожлантириш, балки, ҳар бир мамлакат маданияти ва анъаналарини яхшироқ тушуниш, намойиш этиш мақсадларида биргаликда ҳужжатли фильмларни суратга олиш фойдали бўлади, деб ўйлайман. Бу саъй-ҳаракатлар ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаб, ҳамкорликдаги ишлар учун янги имкониятлар яратади, - деди Озодбек Назарбеков.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Маданият бўйича қўйи қўмитанинг IV йиғилиши баённомаси имзоланди. 

Азиза Алимова, ЎзА

Москва шаҳри, Россия

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги Маданият бўйича кичик қўмитанинг IV йиғилиши бўлиб ўтди