Ватанимиз тарихидаги 17 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1398 йил (бундан 626 йил олдин) – Амир Темур ўзининг Ҳиндистон юришлари вақтида Ражабпур қалъасини эгаллади. Ғиёсиддин Алининг “Ҳиндистон муҳорабаси кундалиги” асарида бу қалъанинг номи Рахтпур қўрғони шаклида ёзилган. Мазкур воқеа тафсилотлари тарихчи Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида ҳам қайд этилган.

1525 йил (бундан 499 йил олдин) – Заҳириддин Муҳаммад Бобур пойтахтдаги ишларини ҳал қилгач, ўз ўрнига ҳали ёш бола бўлган иккинчи ўғли Комрон Мирзони қўйиб, Ҳиндистонни забт этиш учун бешинчи ва охирги марта йўл олди. Бу воқеани Бобур ўзининг “Бобурнома” асарида қуйидагича қайд этган: “Тўққиз юз ўттиз иккинчи йил сафар ойининг аввалида, жума куни, офтоб қавс буржига кирган пайт эди, Ҳиндустон сафарини бошладим”.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Бобур 1504 йилда, 21 ёшида Кобулни эгаллаб, у ерда қарор топади. У Афғонистонда ўз салтанатини мустаҳкамлайди, ободончилик ва ижод билан шуғулланади. 1519 йилдан 1525 йилгача беш марта Ҳиндистонга юриш қилади ва 1526 йил апрель ойида Панипат шаҳри яқинида бўлган жангда Иброҳим Лўдийни енгиб, Деҳли ва Агра шаҳарларини эгаллайди ҳамда Шимолий Ҳиндистонда ўз ҳукмронлигини ўрнатади.

1921 йил (бундан 103 йил олдин) – Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси томонидан «Туркистон Республикасида ердан фойдаланиш ва ер тузилиши ҳақида»ги низом тасдиқланди. Унда барча ерлар умумий давлат, халқ мулки ҳисобланиб, барча вақф ерлари, болалар боғчаси, болалар уйлари, боғлар, мактаблар, маданий таълим муассасаларининг Маориф халқ комиссарлиги ихтиёрига ўтиши кўзда тутилди.

1921 йил (бундан 103 йил олдин) – журналист ва таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ваҳоб Рўзиматов таваллуд топди. У 1970–1978 йилларда Ғафур Ғуломнинг 10 жилдли “Асарлар” тўпламини нашрга тайёрлаган. 1999 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

1924 йил (бундан 100 йил олдин) – Бухоро Совет Социалистик Республикаси (БССР) Халқ Нозирлар Шўросининг охирги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда БССРни тугатиш бўйича А.Муҳитдинов бошчилигида 11 кишидан иборат ҳукумат комиссияси тузилди. Мазкур комиссия 1924 йил 18 ноябрда БССР ҳокимият органларини тугатишга киришди.

1931 йил (бундан 93 йил олдин) – файласуф олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Музаффар Хайруллаев таваллуд топди. У 2003 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

1937 йил (бундан 87 йил олдин) – Собиқ Иттифоқ Ички ишлар халқ комиссарлиги (НКВД)нинг 1937 йилдаги 447-сонли қарори асосида Ўзбекистон НКВДси “учлиги”нинг йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда 145 та жиноий иш кўрилди. Шу куннинг ўзида 269 нафар айбланувчи устидан ҳукм чиқарилиб, 53 нафари отувга маҳкум этилди.

1969 йил (бундан 55 йил олдин) – Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Президенти Обид Содиқов бошлиқ бир гуруҳ таниқли олимлар иттифоқ раҳбар органларига ёзма маълумотнома йўллаб, унда қишлоқ хўжалигида оммавий равишда қўлланилаётган пестицидлар ва заҳарли кимёвмй моддалар инсон саломатлигига ҳамда атроф-муҳитга ҳалокатли таъсир этаётганлигини маълум қилди. Бироқ Марказ бундай огоҳ этишларга акс-садо бермади.

2000 йил (бундан 24 йил олдин) – Самарқандда буюк фиқҳ олими, калом илмининг мотуридийлик оқими асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Самарқанд шаҳрида Мотуридий ёдгорлик мажмуи очилди. Тошкент ва Самарқандда Мотуридий таълимоти ва унинг ислом оламида тутган мавқеига бағишланган халқаро илмий анжуманлар ўтказилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Абу Мансур Мотуридий милодий 870 йилда Самарқанд яқинидаги Мотурид қишлоғида таваллуд топиб, 944 йилда вафот этгунига қадар шу ерда яшаган. “Ҳидоят йўли имоми”, “Мутакаллимлар имоми” номлари билан улуғланган мазкур алломанинг асосий асарлари “Китоб ат-Тавҳид” (“Аллоҳнинг бирлиги”), “Таъвилот аҳл ас-сунна” (“Суннийлик анъаналари шарҳи”)дир.

Ҳамидхон Исломийнинг қайд этишича, Мотуридий тақдир иродасига мувофиқ Ислом илмидаги буюк кашфиётлари ва бу илм соҳасидаги ғолибона илмий муваффақиятлари эвазига “Абу Мансур”, яъни “Ғолиб ота” мартабасига мушарраф бўлди. “Абу Мансур” номи билан унинг шуҳрати дунёга ёйилди, азалий илм макони бўлган она Ватанимиз шуҳратини ҳам оламга танитди.

2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳарбий тарихни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер Эгамбердиев тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобур Ҳиндистонга неча марта юриш қилган?