2003 йил 15 ноябрь – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Таъсис Съезди бўлиб, унда партия Дастури ва Устави тасдиқланди. Бугун партия ташкил топганига 21 йил тўлди.

Ўтган вақт давомида мазкур сиёсий куч фуқаролар ишончини қозониш билан бир қаторда сиёсий майдонда ҳам, жамиятда ҳам ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаб улгурди. Дастлаб партия тадбиркорлар ва фермерларни қамраб олган бўлса, бугунга келиб фуқароларнинг барча қатламлари ўз хоҳиши ва ташаббуслари билан партия сафини кенгайтирмоқда. ЎзЛиДеП Ўзбекистондаги энг ёш партия бўлишига қарамай, 1 миллион 600 минг аъзоларни ўз сафида жамлаган.

ЎзЛиДеП учун тадбиркорлар ва ишбилармонлар, фермерлар манфаатлари доимо устувор бўлиб қолиши билан бирга, бугунги кунда “Эркин, фаровон, Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида мамлакат равнақи ҳамда аҳолининг бошқа қатламларини ҳам ўйга солаётган масалаларни илгари сураётгани эътиборга молик.

2024 йил 27 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси муносиб иштирок этиб, парламент қуйи палатасидан 64 та депутатлик ўрнини эгаллаган ҳолда етакчиликни қўлдан бой бермади. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда ҳам Ўзбекистон Либерал-демократик партияси энг кўп ўринларни – 1 минг 876 та депутатлик ўрнини қўлга киритди.

ЎзЛиДеП 21 йиллик фаолияти давомида мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч сифатида илғор ғоя ва ташаббуслари билан халқ ичига кириб бормоқда. Партия ўзининг янги сайловолди дастурида белгилаб олган мақсад-вазифалари орқали юртимиз ривожига, аҳоли фаровонлигига кўмаклашишда фаоллик билан ҳаракат қилади.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзЛиДеП 21 ёшда!