Ўғил-қизларимиз соғлом туғилиб, улғайсин экан. Шундагина ҳар бир ота-она фарзандининг юриш-туриши, кулишидан завқ олади, камолини орзу қилади.
Асли, бу дунёда фарзанди бетоб она юзидан-да ғамгинроқ, маҳзунроқ қиёфа йўқ. Муштипар аёлга боқаркансиз, унинг синиқ нигоҳида адоқсиз дард соясини кўрасиз. Баъзан ширин сўз ҳам таскин беролмайдиган онларда киши дардига саломатлик улашувчилар – шифокорларгина чинакам малҳам қўя олади.
Бугунги кунда, айниқса, ёш болалар орасида кенг тарқалаётган “аутизм” касаллиги ҳақида кўпчилик эшитган, албатта.
Ушбу ташҳис қўйилган жажжи беморлар ташқи олам, атрофдагилар билан мулоқот қилишни истамайди. Ёлғизликни хуш кўради. Кўпинча бир хил ҳатти-ҳаракат, сўзларни такрорлайди. Аутизмга чалинган ўғил ёки қиз ўз оламида яшайди. Фикрлаши ҳам бошқаларникига ўхшамайди. Юриш-туришида ҳиссий кечинма асосий ўрин тутади.
Хўш, бу хасталикнинг келиб чиқиши сабаби нимада ва давоси қандай?
Аутизмнинг олдини олиш учун ота-она нималарга эътибор қаратиши зарур?
Даволаниш жараёнида парҳезнинг аҳамияти қанчалик муҳим?
Юртимизда шундай ташҳис белгиланган болаларга қандай имтиёз бор?
Айни долзарб саволларга жавоб топиш мақсадида тажрибали болалар невропатологи, “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони соҳиби Жамшид Саидовга юзландик.
Суҳбатни ЎзАнинг “You Tube” каналида кўришингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/x1Tfw0zIX18" title="Jamshid Saidov: Virtual autizm bolalar hayotiga xavf solmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Ўткир Алимов, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА