Боку шаҳрида ўтказилаётган БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) доирасида Ўзбекистон Миллий павильонида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар атроф-муҳит ва экология бўйича масъул вазирларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда ТДТ Бош котиби, CОP29 президенти Кубаничбек Омуралиев,  Озарбайжон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Мухтор Бабаев, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, ТДТга аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлари иштирок этди.  

ТДТга аъзо давлатлар ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, экология ва иқлим ўзгариши, шунингдек, CОP29 ва UNFCCC музокараларида туркий давлатларнинг овозини мустаҳкамлаш ва бирлаштириш мақсадида ташкил этилган учрашувда экологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келгусидаги имкониятлар ва таклифлар муҳокама қилинди.  

Мулоқот сўнгида ТДТ атроф-муҳит ва экология бўйича масъул вазирларининг биринчи йиғилиши Декларациясини имзолаш маросими бўлиб ўтди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА  

Озарбайжон, Боку

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COP29: ТДТга аъзо давлатлар ўртасида экологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича Декларация имзоланди