Шу кунларда мамлакатимизда миллий спорт туримиз, қадриятларимизнинг ажралмас қисми бўлган кураш спорт тури ҳафталиги уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Мазкур ҳафталик доирасида пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида бир қатор кураш мусобақалари ташкил этилиши белгиланган.  

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаси финал босқичининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, мамлакат кураш федерацияси раиси Ниғматилла Йўлдошев, спорт вазири Адҳам Икромов ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳафталик давомида ўтиши белгиланган мусобақалар курашнинг халқаро майдондаги ривожида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.  

Айтиш лозим, “Беш ташаббус олимпиадаси” тизимида ўтказиладиган мусобақалар қамрови йилдан йилга ортмоқда.  

Хусусан, кураш беллашувлари ҳам маҳалла ёшларининг энг қизиқарли спорт турларидан бирига айланиб бораётганлиги рақамларда ўз аксини топган.  

Жорий йилги "Бош прокурор кубоги" мусобақалари юртимизнинг 484 минг нафар ёшларини қамраб олгани билан эътиборли бўлди.  

Иштирокчи спортчиларнинг 182 минг нафари курашчи қизлар экани эса мамлакатимизда хотин-қизларнинг оммавий спорт ҳаракатига қизиқиши ортганидан далолат, дейиш мумкин.  

Мусобақалар давом этмоқда.  

 <iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/P_bRWyvLjsk?si=E8sT2Kykuoryx6x-" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Т.Рўзиев,  

Н.Абдувоитов (видео),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бош прокурор кубоги” маҳоратли курашчи ёшларни аниқлашга хизмат қилади (+видео)