Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, техника фанлари доктори, профессор Темуржон Носиров 2024 йил 12 ноябрь куни 83 ёшида вафот этди.

Т.Носиров 1941 йил 25 июлда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида туғилди. 1963 йилда Тошкент политехника институти (ҳозирги Тошкент давлат техника университети)ни муҳандис-электрик мутахассислиги бўйича тамомлади. Меҳнат фаолиятини ушбу олийгоҳда ассистент сифатида бошлади. Кейинчалик институт аспирантурасида таҳсил олиб, дастлаб номзодлик, сўнгра докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2000 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди.

Т.Носиров ўзининг 60 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида Тошкент давлат техника университетининг катта ўқитувчиси, доценти, кафедра мудири, “Ўзбекэнерго” ациядорлик жамияти ҳузуридаги Энергетика маркази директори, Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институтида бош илмий ходим каби масъулиятли лавозимларда самарали фаолият кўрсатиб, эл-юртимизга сидқидилдан хизмат қилди.

Таниқли олимнинг электр энергияси тизимларининг нормал ва авария ҳолатидаги режимларини комплекс таҳлил усулларини яратиш ва умумлаштириш борасидаги илмий тадқиқот ишлари мамлакатимиз илмий жамоатчилиги томонидан кенг эътироф этилган.

Т.Носировнинг электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш режимларини самарали бошқариш учун интеграллашган моделларни яратиш, саноат корхоналарида энергия сарфини ўрганиш ва тежамкор технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш билан боғлиқ бир қатор илмий ишланмалари иқтисодиёт тармоқларига муваффақиятли жорий этилган.

Заҳматкаш олимнинг 300 дан ортиқ илмий мақолалари, 6 та монографиясида мамлакатимизнинг замонавий энергетика тизимидаги ислоҳот ва модернизация жараёнлари, соҳани ривожлантириш истиқболлари атрофлича таҳлил этиб берилган.

Т.Носиров кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берди. Унинг раҳбарлигида 5 нафар фан доктори ва 10 нафардан ортиқ фан номзоди тайёрланди.

Таниқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Темуржон Носировнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов, 

А.Арипов, Қ.Аллаев

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик Темуржон Носиров