Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни  Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтган навбатдан ташқари Араб-ислом қўшма саммитида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Саммит Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилди. Мазкур анжуманнинг Араб-ислом қўшма саммити деб номланишига ўтган йили Араб давлатлари уюшмаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг алоҳида саммитларининг биргаликда ўтказилгани сабаб бўлди. Шундан сўнг, ушбу икки ташкилотнинг олий даражадаги мажлисларини Араб-ислом қўшма саммити номи остида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Тадбирда Яқин Шарқ, Марказий ва Жанубий Осиё, Африка қитъасининг етакчи мамлакатларининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди. Унда Яқин Шарқ муаммосини ҳал қилиш, хусусан, Исроилнинг Фаластин ва Ливандаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш юзасидан олий даражада фикр алмашилди. 

Кун тартибига мувофиқ, халқаро ҳамжамиятнинг Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш, юзага келаётган вазиятни тез фурсатда сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Маълумки, Ўзбекистон ва араб давлатлари халқлари ўртасидаги муносабатлар тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Яқин савдо алоқалари, муштарак қадрият ва анъаналар, муқаддас ислом динимиз уларнинг асосини ташкил этади. Ҳозирги хавф-хатарларга қарамай, иккала минтақа ҳам тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт макони бўлиб келмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон араб давлатларига ишончли ва узоқ муддатли ҳамкор сифатида қарамоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  БМТ Бош Ассамблеяси минбари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар саммитларида Яқин Шарқдаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш ва мамлакатимизнинг бу борадаги позициясини очиқ ойдин таъкидлаб келмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу минтақадаги можаро тобора кескинлашиб бораётгани, бу эса қўшни мамлакатлар ва йирик давлатларнинг мазкур муаммо домига тортилиши оқибатида глобал инқирознинг йирик ўчоғига айланиб кетиши мумкинлигини ташвиш билан қайд этяпти.

Навбатдан ташқари Араб-ислом қўшма саммитида нутқ сўзлаган давлатимиз раҳбари глобал сиёсат кун тартибидаги энг ўткир ва оғриқли масала – Фаластин муаммосига бағишланган саммитни ташкил этгани учун Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳамда Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон Ол Саудга алоҳида миннатдорлик билдирди. Ўтган  йили Ар-Риёд шаҳридаги йиғилишдан кейин ўтган вақт мобайнида ушбу уруш кўлами янада кенгайиб, Ливан ҳудудини ҳам қамраб олгани афсус билан қайд этилди. Шавкат Мирзиёев Фаластин-Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлади. 

Саммитда глобал ва минтақа даражасида самарали механизмлар ва аниқ ечимлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилишига ишонч билдирилди. Ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш ва тинчлик музокараларини бошлаш масалалари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Хавфсизлик Кенгашининг доимий эътибор марказида туриши зарурлиги қайд этилди. Қадимий ва бой тарихга эга Фаластин халқи 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли экани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади. Фаластин халқига амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини келгуси йили Самарқандда ўтадиган “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” саммитида ҳам муҳокама қилиш нияти билдирилди. Президентимиз муқаддас Ал-Ақсо масжиди, Қуддусдаги бошқа ноёб тарихий-маданий ёдгорликларнинг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда уларни бешикаст сақлаб қолиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Айни дамда жаҳоннинг етакчи экспертлари  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқига юқори баҳо бермоқда. 

Мисрнинг "Sada El-Balad" ахборот агентлиги бош муҳаррири Муҳаммад Вади "Дунё" АА учун интервьюсида: «Саммитнинг асосий масалалари, хусусан, араб-исроил можаросини тинч йўл билан ҳал этиш, Фаластин халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва Қуддусдаги қадимий обидаларни асраб-авайлаш бўйича Ўзбекистоннинг позицияси ниҳоятда мутаносиб ва конструктивдир», – деди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томонининг баёноти фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тан олувчи кўплаб давлатларнинг позициясини мустаҳкамлайди ҳамда халқаро тамойиллар ва ҳуқуқларга тўла мос келади. Икки давлат концепция дунёнинг етакчи пойтахтларида қўллаб-қувватланяпти. Бу позиция можарони тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканлигини акс эттиргани учун ижобий баҳоланмоқда. Ўзбекистоннинг икки давлат яратиш йўли билан можарони ҳал қилиш бўйича Глобал альянсни ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашдаги иштироки ҳам эътиборга лойиқ. Ўзбекистоннинг қўллаб-қувватлаши — бу ҳамжиҳатлик ва сиёсий ёрдамдан далолатдир. Расмий Тошкентнинг урушда жабрланган фаластинликларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ташаббуси ислом олами бирлигининг муҳим ишорасига айланди. Ушбу муҳим ташаббуслар Янги Ўзбекистон ролини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Сан-Пабло университети профессори Антонио Алонсо (Испания)нинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг навбатдан ташқари Араб-ислом саммитидаги нутқи Ўзбекистоннинг мураккаб Фаластин-Исроил можаросини тинч йўл билан ҳал этишга интилиши қатъий эканини намоён этди. Ўзбекистон раҳбарининг БМТ ва Хавфсизлик Кенгашига можарони кескинлаштириш масаласига устувор аҳамият беришга чақируви, шубҳасиз, ижобий ўзгаришларга умид бахш этади.

«Гуманитар ёрдам кўрсатишни кенгайтириш чақириғи, урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволаш таклифи мамлакат ҳукуматининг инсонлар тақдирига самимий қайғураётганидан далолат берувчи амалий қадамдир», – дейди испаниялик эксперт ва сўзига қўшимча қилган ҳолда: «умуман олганда, Ўзбекистоннинг Ар-Риёдда ўтган саммитдаги иштироки бу давлатнинг нафақат минтақавий, балки глобал хавфсизликни таъминлаш масалаларига масъулиятли ва прагматик ёндашувидан гувоҳлик беради», – дея таъкидлайди.

Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти етакчи илмий ходими Су Чаннинг таъкидлашича, Ўзбекистон раҳбарининг Фаластин муаммосига бағишланган саммитдаги маърузаси бугунги кунда халқаро ҳамжамият олдида турган энг долзарб ва мураккаб масалаларни кун тартибига кўтариб, глобал сиёсат контекстида алоҳида аҳамият касб этди. Ўзбекистон етакчиси 2023 йилда Ар-Риёддаги сўнгги учрашувдан буён можаро кўлами янада кучайиб, минглаб бегуноҳ одамларнинг ҳаётига зомин бўлганини, ҳаётий муҳим инфратузилмани вайрон қилганини тўғри таъкидлади.

Малая университети қошидаги Осиё ва Европа институти директори ўринбосари Рой Энтони Рожерснинг таъкидлашича, шубҳасиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқида Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятнинг низоларни тинч йўл билан ҳал этишга интилаётган фаол иштирокчиси сифатидаги позицияси ўз ифодасини топган. Унинг 1967 йилги чегаралар асосида мустақил Фаластин давлатини тузишга чақируви халқаро резолюцияларга мос келади ва бу ёндашувнинг қонунийлигини таъкидлайди. Қолаверса, бу узоқ йиллик можаронинг ягона адолатли ва барқарор ечимидир.

«Гуманитар фожиа ва ҳалокатли ҳужумларни қоралаш Ўзбекистоннинг жабрланганлар билан бирдамлигини ва гуманитар қадриятларга содиқлигини намойиш этади. Расмий Тошкентнинг ушбу позицияси унинг Фаластин инқирозини ҳал қилиш ва тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга стратегик ёндашувини таъкидлайди. Бу ҳам Ўзбекистоннинг мулоқот ва ҳамкорлик орқали Яқин Шарқда барқарорлик ва тинчликни таъминлашда муҳим роль ўйнашга тайёрлигини кўрсатади», – дейди Рой Энтони Рожерс. Унинг фикрича, Ўзбекистон Президентининг урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни мамлакат шифохоналарида бепул даволашга тайёрлиги ҳақидаги ташаббуси алоҳида эътиборга лойиқдир.

Женьмин университети ҳузуридаги Россия тадқиқотлари маркази (Хитой) директори ўринбосари, профессор Ван Сяньцзюйнинг қайд қилишича, ўсиб бораётган гуманитар инқироз шароитида Президент Шавкат Мирзиёев халқаро ҳамжамиятни чора кўришга чақирмоқда. Ўзбекистон раҳбари таъкидлаганидек, мамлакатнинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёрлиги тўғри йўналишдаги муҳим қадамдир. Фаластинликларнинг пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил давлат қуриш ҳуқуқларини сўзсиз қўллаб-қувватлаш ҳам ўнлаб йиллар давом этган ушбу можарога адолатли ечим топишда муҳим қадам ҳисобланади.

«Ўзбекистон раҳбари Тошкентнинг можарони дипломатик ва тинч йўл билан ҳал этиш бўйича позициясини баён қилди, бу Хитой позициясига ўхшайди. Хитой, шунингдек, барча томонларни зудлик билан, кенг қамровли ва барқарор оташкесимга эришиш учун ҳаракат қилишга чақиради, Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзолигини қўллаб-қувватлайди, Фаластиннинг қонуний миллий ҳуқуқларини тиклаш ва Яқин Шарқда узоқ муддатли тинчлик келишувига эришиш учун "Икки халқ учун икки давлат" режасини қайта тиклаш тарафдори» – дейди хитойлик эксперт.

Шуни таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбари олий даражадаги анжуманларда ҳамиша  Яқин Шарқдаги воқеа-ҳодисаларга эътибор қаратиб келади. Хусусан, 2023 йил 9 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқида давлатимиз раҳбари ўткир халқаро ва минтақавий муаммоларга, шу жумладан Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтди. Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, тинчлик музокараларини бошлаш ва оқилона муросага келишга чақирди. Фаластин халқи БМТ резолюциялари билан тасдиқланган ўзининг мустақил давлатини барпо этишга ҳуқуқи борасидаги Ўзбекистоннинг қатъий позициясини яна бир бор билдирди.

Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 24 октябрь куни Қозон шаҳрида бўлиб ўтган "БРИКС плюс" анжуманининг ялпи мажлисидаги нутқида ҳам мазкур муаммога тўхталар экан: "Биз Ғазо ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани қалбимиздаги оғриқ ҳисси билан қабул қиляпмиз. Тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг бегуноҳ қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди. Исроил-Фаластин муаммосининг ягона ечими – "икки халқ учун икки давлат" тамойили асосида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўлиб қолмоқда", деган эди.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотининг шу йил 6 июль куни бўлиб ўтган олий даражадаги саммити Ўзбекистоннинг ушбу муаммо бўйича аниқ фикри яна бир карра тасдиқланди. Мустақил ва озод Фаластин давлатининг ташкил этилиши Яқин Шарқда стратегик барқарорлик ва тинчликни таъминлашнинг энг асосий шарти эканлиги алоҳида урғуланди. Шу йилнинг  6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида ҳам Яқин Шарқ муаммоси муҳокамаларнинг асосий мавзуси бўлди. Ўзбекистон Президенти мазкур саммитдаги нутқида Остона ва Шуша шаҳарларидаги учрашувлардан кейинги вақт мобайнида глобал геосиёсий жараёнлар тобора мураккаб тус олганини алоҳида таъкидлади. Қайд этилганидек, етакчи давлатлар ўртасидаги рақобат ва ишончсизлик муҳити кескин кучаймоқда, зиддият ва уруш ўчоқлари кўпайиб, турли хавф-хатарлар янада ортмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2023 йил 31 октябрь куни ўтказган йиғилишда Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига 1,5 миллион доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилганини маълум қилганди эди. «Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз», – деган эди Ўзбекистон Президенти.

Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбарининг Араб-ислом қўшма саммитида иштирок этиши дунёда кечаётган глобал чақириқларни муваффақиятли ҳал этиш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, халқаро муносабатлардаги замонавий мураккаб жараёнларнинг келгуси ривожини чуқур англаш, шу билан бирга, халқаро масалаларни ҳал этишда чинакам хоҳиш ва интилиш намоён эканлигидан дарак берди.

 Шарофиддин Тўлаганов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз