Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконджо - Ивеала шу йил июнь ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида мамлакатимизнинг бу халқаро ташкилотга аъзо бўлишга тайёргарлик жараёни билан танишди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиб, келгусидаги ишлар режаси муҳокама қилинди.

Шундан сўнг 30 дан ортиқ аъзо мамлакат масъулларининг 150 дан зиёд саволига жавоб берилди, улар қўйган масалалар ҳал этилди ва бу жараён давом этмоқда. Биргаликда тузилган “Йўл харитаси” асосида ҳуқуқий – норматив ҳужжатлар ЖСТ талабларига мослаштириляпти.

Шу билан бирга юртимиздаги тадбиркорлик субъектларига ЖСТга аъзолик талаби ва самаралари тушунтириб берилмоқда.

Бугун Фарғона шаҳрида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Унда Жаҳон банкининг лойиҳа кординатори Отабек Мансуров бугунги кунда мамлакатда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар учун яратиладиган имкониятлар, режалар ҳақидаги “Йўл харитаси” ижроси юзасидан ахборот берди.

Ташкилотнинг асосий вазифаси – эркин ва шаффоф савдо муносабатларини тартибга солиш ва уни кенгайтириш орқали аъзо мамлакатлар барқарор тараққиётини таъминлаш ва турмушни фаровонлаштиришдир.

Айтиш керакки, ташқи савдода тайёр маҳсулот экспортини кўпайтиришда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш янада кенг имкониятлар очади. Шу боис, Ўзбекистон 2019 йилдан бу халқаро тузилмага аъзолик жараёнини бошлаган эди. Ўтган даврда бу мақсад сари дадил қадамлар қўйилди ҳамда амалий ишлар давом этмоқда.

[gallery-20340]

Учрашувда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Муҳаммаджон Обидов, М.Қодиров(сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖСТга аъзолик нима беради?