Юртимизда сув танқислиги энг оғриқли масалалардан бири экани сир эмас. Сув етарли даражада эмаслиги оқибатида суғориладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва мўл ҳосил олиш имконияти бўлмайди, тупроқ унумдорлиги пасаяди, шўрланиш ва қурғоқчилик юзага келади.

Бу борада мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, бу неъматни асраб ишлатиш бўйича қатор амалий ишлар йўлга қўйилди. Аммо шунга қарамай, сув танқислиги муаммосини тўлиқ бартараф этиш мушкул. 

Ўлкамизда баҳор ва куз ойларида нисбатан кўпроқ ёмғир ёғади. Айниқса, баҳорда кетма-кет ёмғирли кунлар бўлганида тоғли ҳудудларда сел келиши кузатилади. Шаҳарларда эса айрим кўча ва майдонлар ёмғир сувларидан гўё “денгиз”га айланади. Мана шундай мавсумларда ёмғир ва сел сувларини тўплаш ҳамда ундан самарали фойдаланиш, айниқса, қишлоқ хўжалигида қўл келади. 

Бу борада Ўзбекистон Экологик партияси ёмғир сувларидан самарали фойдаланиш ташаббуси билан чиққан эди. Партиянинг янги Сайловолди дастурида ҳам ёмғир сувидан самарали фойдаланиш дастурини ишлаб чиқиш, 2025 йилдан қурилиш майдони 500 м2 дан ортиқ бўлган уй, бино ва объектларда ёмғир сувини йиғиш тартибини жорий этиш, шунингдек, ёмғир сувидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш учун давлат томонидан рағбатлантириш (грант, субсидия) механизмлари ва давлат-хусусий шерикликни жорий этиш вазифалари белгиланган. 

Шу билан бирга, ҳудудларда ёмғир сувидан фойдаланган ҳолда кичик яшил майдонлар ва боғлар барпо этиш, музликлар, қор-ёмғир ва сел сувини йиғиш имконияти мавжуд ҳудудларда сел-сув ҳавзаларини ташкил этишни такомиллаштириш, турар жойлар ва ўз хўжаликларида ёмғир сувини йиғиш ҳамда ундан фойдаланиш қурилмалари билан жиҳозланган ҳамда улардан фойдаланиб келаётган жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш каби ташаббуслар илгари сурилган. 

Таъкидлаш жоизки, шу йил 7 ноябрь куни Президентимиз раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айнан шу масалага эътибор қаратилиб, баҳор ва куздаги сел сувларини йиғиш ва суғоришда ишлатиш лозимлиги айтиб ўтилди. 

Қўшработ туманининг Хонназор, Чорлоқ, Қўрғон, Шовона ва Қийқим маҳаллаларидан ўтган сойдан йилига 36 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетиши, бу ерда кичик сув омбори қурилса, 2,5 минг гектар ерни ўзлаштириш, янги ерларни интенсив сабзавотчилик учун аҳолига бериб, 4 минг ишсизни банд қилиш ва 600 та оилани камбағалликдан чиқариш мумкинлиги қайд этилди. 

Шунингдек, йиғилишда бундай сел-сув омборларини Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Фарғонадаги яна 9 та туманда барпо қилиб, 50 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш имкони борлиги айтилди. Шу муносабат билан мутасаддиларга 10 та сел-сув омборини қуриш вазифаси топширилди. 

Бугун нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ер юзида сув масаласи катта муаммога айланиб бораётган бир пайтда ушбу тажрибани амалга ошириш долзарб аҳамиятга эга. Бу борада хорижий давлатлар тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, биргина Сингапурда ёмғир сувларидан унумли фойдаланиш йўлга қўйилган. Маълумотларга кўра, Сингапур ҳудудида ёғингарчилик йилига ўртача 2400 миллиметрни (дунёдаги кўрсаткич 1050 мм) ташкил этади. Шу боис ушбу давлатда сув омборларини ёмғир сувлари билан тўлдириш амалиёти йўлга қўйилган. 

Эндиликда бундай тажрибани Ўзбекистонда ҳам қўллаш, янги сел-сув омборларини ташкил этиш ёмғирли мавсумларда табиат берган неъматни исроф қилмай бир жойда тўплаш ва ундан экин майдонларини суғоришда фойдаланиш имконини беради. Сув танқислиги жиддий тус олаётган бир пайтда сувни асраш, ундан самарали фойдаланишнинг ҳар қандай усул ва чораларини қўллаш мақсадга мувофиқдир. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув танқислиги шароитида муҳим ташаббус 