Бугун, 13 ноябрь куни Қамчиқ довонининг юқори нуқталарида қор ёғишда давом этмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлни қордан тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан назорат тадбирлари олиб борилиб, йўлда қолиб кетган ҳайдовчилар ва уларнинг автотранспорт воситаларига ёрдам кўрсатилмоқда.
Довонда автомобилларнинг икки томонлама ҳаракати давом этмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраган.
Ш.Маматуропова,
ЎзА