Оташнафас шоир Усмон Носир чақмоқдек яшаб ижод қилган шахс сифатида миллий адабиётимиздан ўрин олган.

Устоз ижодкор, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекиcтон халқ шоири Эркин Воҳидов Усмон Носир ҳақида қуйидагича фикр билдирган эди: “Мен кўпинча Усмон Носирни кўрган, ҳамсуҳбат бўлган кишилар билан мулоқотда бўлганимда шоирнинг шахсиятига оид маълумотлар билан қизиқаман. Усмон Носирни кўрганлар унинг мард ва ўктам йигит бўлганини, шу билан бирга нозик руҳият эгаси эканини таъкидлайдилар. Қалби кенг, кўнгли очиқ, тўғри сўз ва жангари шоир йигитни кўп жиҳатдан рус шоири Сергей Есенинга ўхшаш кўраман. Усмон Носир худди улкан рус шоири каби оловли, исёнкор қалб эгаси, шеърият уфқида ногаҳон балқиган ёруғ юлдуз эди. У ҳам худди Есенин каби ижодда қийин изланиш йўлларини ўтди, ёш қалбининг минглаб саволларига жавоб қидирди. У ҳам ёруғ дунёни жуда эрта ва барвақт тарк этди. Есенин каби мушкул ва чалкаш давр гирдобида ҳалок бўлди.”  

Маълумотларга кўра, Усмон Носир 1912 йил 13 ноябрда Наманган вилоятида туғилган эди.  

Москвадаги Кинематография институтининг сценарий факультетида (1929-30) ва Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг тил ва адабиёт факультетида бир муддат тахсил олган (1933-34). 

«Қуёш билан суҳбат», «Сафарбар сатрлар» (1932), «Тракторобод» (1934), «Юрак» (1935), «Меҳрим» (1936) каби шеърий тўпламлари, «Норбўта» ва «Нахшон» (1934) достонлари нашр этилган. «Атлас» (1935) пьесаси ўз вақтида хаваскорлар театри саҳнасида кўйилган.  

Пушкин, Лермонтов достонларини ўзбек тилига таржима қилган.  

1937 йил 13 июлда «халқ душмани» сифатида ҳибсга олиниб, дастлаб Магадан, сўнгра Кемерово вилоятларидаги қамоқхоналарга юборилган ва 1944 йил 9 мартда ўша ерда дунёдан кўз юмган.  

Кейинги йилларда миллий адабиётимизга қаратилаётган эътибор натижасида Усмон Носир ижодини ўрганиш ва тарғиб этишга катта аҳамият қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  ташаббуси билан 2022 йилда Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан унинг асарлари чоп этилиб, мамлакатимизнинг барча ўқув масканлари, ижодий ташкилотларда шоир фаолияти, ижодига оид адабий анжуманлар ўтказилди. Олис Кемеровода “Ватандошлар” жамоат фонди билан ҳамкорликда атоқли ўзбек шоири Усмон Носир хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, шоир ижодига бағишланган адабий тадбирлар ташкил этилди.  

Дарҳақиқат, Усмон Носир эрк, озодлик, ҳақиқат куйчиси сифатида наинки мамлакатимиз, балки халқаро миқёсда эътироф этилгани диққатга сазовор.  

Н.Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чақмоқдек яшаб, ижод қилган шоир