Пойтахтимизда ММА бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 11 нафар ҳамюртимиз финал йўлланмасини қўлга киритди.
"Ҳумо Арена" мажмуасида ўтган ярим финал беллашувларида Фирдавс Атамурадов (52.2 кг), Қарши Усмонов (52.2 кг), Жамшид Тиллаев (61.2 кг), Зафаржон Асатов (65.8 кг), Зафар Рашидов (65.8 кг), Сарварбек Ҳасанов (83.9 кг), Миржалол Ўролов(97 кг) ва Асрорбек Анваржонов (97 кг) эркаклар ўртасида финалга чиқди. Аёллар баҳсида Музаяна Садриддинова(65.8 кг), Маҳлиё Абдуманнопова (74.8 кг) ҳамда Хуршидахон Розиқова (79.4 кг) олтин медаллар учун курашадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бугун жаҳон чемпионати финал баҳслари бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА