Куз-қиш мавсуми аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар кўпаядиган мавсум ҳисобланади.

Статистик маълумотларга кўра, куз-қиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг асосий қисми энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилиши билан боғлиқ. Буларнинг ичида ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ вазиятлар ачинарли ҳолатларни келтириб чиқаради. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2022 йил ис газидан заҳарланиш бўйича 84 та ҳолат юзага келиб, 122 киши ҳалок бўлган. Бунга ёнғин вақтидаги ҳолатлар ҳам ҳисобга олинган. 2023 йилда 46 ҳолат юзага келган бўлса, 2024 йилнинг шу даврида 32 та ҳолат қайд этилди. 

Ис гази (углерод оксиди) – рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ ҳисобланади. У ер юзида энергиянинг жадал ишлатилишидан юзага келувчи, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан бири. Ис гази ҳар қандай ёқилғи, жумладан, табиий газ, бензин, дизель, мазут, кўмир, ўтин чўғларининг чала ёниши оқибатида ҳосил бўлади. Тутун таркибида 3 фоиз, ишланган газда 13 фоиз, портловчи газлар таркибида эса 50−60 фоизгача ис гази бўлади. 

Умуман олганда шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддалар ишлаб чиқарадиган корхоналар, автотураргоҳлар, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, печка билан иситиладиган уйлар, ҳаммомлар, дам олиш палаткаларида, шунингдек, уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ис газидан заҳарланиш мумкин. Энг ачинарлиси, ис газининг энг кам миқдори ҳам заҳарланиш учун етарли бўлади. Инсон ўзида ҳолсизланиш аломатларини ҳис қилмагунича унинг борлигини сезмайди. 

Хўш, ис газидан сақланиш учун нима қилиш керак? Мутахассисларнинг қайд этишича, газ ҳидини сезган заҳоти газ авария диспетчерлик хизматига хабар бериш, барча газ кранларини ёпиш, очиқ оловдан фойдаланмаслик, дарҳол эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатиш, электр жиҳозларини ёқмаслик ва ўчирмаслик лозим. 

Ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш учун аввало, газ тарқалган жойдан жабрланувчини тезлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш керак. Жабрланувчи ҳушидан кетган бўлса, нашатир спиртини ҳидлатиш, сунъий нафас бериш, танани ишқалаш, иссиқ чой ва кофе ичириш ва, албатта, тез тиббий ёрдамни чақириш керак. 

Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда. Жумладан, фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик, ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш, иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш ва ўз вақтида техник кўрикдан ўтказмаслик ҳолатлари сабаб бўлади. 

Шунингдек, газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печларини дам олиш хоналарига олиб кириш, ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов, хусусан, кўмир ва ўтин чўғларидан фойдаланиш ҳамда ҳаво алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб қўйиш ҳам сабаб бўлади. 

Шу кунларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан мавсумни беталафот ўтказиш, шунингдек, куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Хусусан, уларга ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланмаслик, электр симларнинг қисқа туташувидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш, созлаш ва уларни қоида талаблари асосида ўрнатиш бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилиш ва улар томонидан лозим даражада хизмат турларининг бажарилишига эришиш, иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юбормаслик, газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширмаслик масалалари тушунтирилмоқда. 

Газ таъминоти идоралари мутахассисларини жалб этган ҳолда газ жиҳозларини тафтишдан ўтказиб, уларга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этиш, газ ускуналарини улаш бўйича тартиб-қоидаларга риоя қилиш, ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритмаслик ҳамда газ иситиш мосламаларидан фойдаланишда газнинг ўчиб, қайта келишини назорат қилувчи мослама орқали уларнинг доимий созлигига эътибор бериш тавсия этилмоқда. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ис газидан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак? 