Дунёда заъфаронга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Айниқса, халқаро бозордан қисқа муддатларда муносиб ўрин топган Ўзбекистон заъфарони харидоргир чиқиб қолди.

Ўзбекистон Президентининг ташаббуси ва топшириғи билан “BMB HOLDING” Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги заъфарон плантацияларини 700 гектаргача кенгайтирди. Келгусида у 2000 гектарга етказилиши мўлжалланган.

Шу йил 20 сентябрь — 28 октябрь кунлари янги майдонларга заъфарон пиёзбошлари экилган эди. Экиш жараёнида иқлим ва тупроқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда энг сўнгги ноу-хаулар, хусусан, экин майдонларида сув тежовчи гидрогель маҳсулоти қўлланилди. Натижа ғоят самарали бўлди. Заъфарон бир текис гуллади. Ҳар бир гул сизни ўзига чорлайди. Шу кунларда уни териш ишлари давом этяпти.

Терилаётган заъфарон гуллари шу йил очилган янги корхонада қуритилиб, қайта ишланиб, ундан қимматбаҳо доривор қадоқланади. Унинг бир қисми “BMB OPERA ZAFFERANO” Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси ва Италиядаги ҳамкорлар орқали Европа бозорига чиқарилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2J6Wf33Ca6E" title="Zaʼfaron terimi avjida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов,Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заъфарон терими авжида (+видео)