Юртнинг нуфузи тилининг қиймати билан белгиланишини ҳаммамиз яхши биламиз. Қайсидир маънода баъзи нарсаларга шунчаки қараш мумкиндир, лекин тил масаласига асло бефарқ бўлиб бўлмайди. Чунки, у халқнинг борлиги, бойлиги ва борлиғидир.
Очиғини айтиш керак, глобаллашув жараёнида тилга эътиборсизлик, тилдан тўғри фойдалана олмаслик ҳолати кўпайди. Бу оғзаки нутқда ҳам, ёзма нутқда ҳам яққол сезилмоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқлардаги кўпчилик фойдаланувчилар ўзларича “қоида” кашф қилган: “Интернетда имловий хатолар билан ёзаверса бўлади”. Бўлмаган гап! Зиёли киши доимо имло қоидаларига амал қилиб, хатоларсиз ёзиши керак.
Профессионал таржимон Мавлон Марасулов билан суҳбатимиз ҳам саводсизликнинг олдини олиш, тилга эътиборсизликнинг салбий оқибатлари, ўз тилида хатосиз, саводли ёзиш ҳам ватанпарварликнинг бир белгиси эканлиги каби долзарб масалаларга бағишланди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/bjuul39prgk" title="Mavlon Marasulov: “Xatosiz, savodli yozish ham vatanparvarlik”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Кўп ўқишнинг тўғри ёзишни ўрганишда аҳамияти катта. Бу билан биз ҳам эътиборимизни орттира¬миз, ҳам имло қоидаларини ўрганамиз. Бунда, албатта, имло қоидаларига мувофиқ равишда ёзилган маълумот бўлиши керак. Афсуски, кейинги пайтда айрим китоблар, газета ва журналлар имловий хатолар билан чоп этилмоқда. Инсоннинг ўзлиги учун кўзгу унинг сўзлигидир. Кимнинг кимлигини билдирувчи ойнаи жаҳони ҳам унинг тили. Инсоннинг икки оғиз сўзиданоқ унинг онги, савияси, билими, қизиқиш олами, табиати ва тийнатини англаб олиш мумкин. Халқимизнинг “Ўзингга қараб кутарлар, сўзингга қараб кузатарлар” деган мақолида ҳам ана шу ҳақиқат яширин. Бизни кузатишда давом этинг. Бугунги хулосамиз шу – ўзимизни, ўзлигимизни, аслиятимизни унутмайлик.
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА