Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги А380 “Ғузор – Бухоро –Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг 964—1204 (240) километр қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Осиё тараққиёт банки иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳудудида халқаро аҳамиятдаги А380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлида 240 километрли цемент-бетон қопламали янги йўл барпо этилди. Бу йўл мамлакатимизни Европа давлатлари билан боғлайдиган стратегик автомагистралдир.

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.  

Лойиҳанинг умумий қиймати 383,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, қурилиш ишлари 2020 — 2024 йилларда амалга оширилди. Шундан Осиё тараққиёт банкининг маблағи – 274,9 миллион АҚШ долларини, Ўзбекистон Республикасининг улуши эса 108,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур автомобиль йўлининг (964–1084 км) 120 км қисмини қуриш масъулиятини Туркиянинг “Polatyol Yapı San. ve Tic. A.Ş.” ва Озарбайжоннинг “North West Construction” қўшма корхонаси ўз зиммасига олган. Мазкур корхоналар билан 107,6 миллион АҚШ долларига тенг қийматдаги ҳамкорлик шартномаси имзоланган.

Шунингдек, қолган 120 км (1084 - 1204 км) қисмини қуриш бўйича яна бир пудратчи Хитойнинг “China Road and Bridge Corporation, China Communications Construction Company Third Highway Engineering Co., LTD” ва “Sanmenxia City Changtong Road and Bridge Construction CO., LTD” қўшма корхонаси билан 103,8 миллион долларлик ҳамкорлик шартномаси имзоланган.

Қайд этиш лозимки, ўтган 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтган А380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг 964-1204-км  (240 км) қисмида 2 тасмали цемент-бетон қопламали йўл қуриш ишлари бошланган эди. 1 ва 2-пакетда автомобиль йўлига 25 см қалинликда цемент-бетон қопламаси ётқизиш, 16 см қалинликда цемент билан қум-шағал аралашмаси (СТБ) ётқизиш, шағал-қум аралашмасидан 37 см қалинликда йўл асосининг устки қатламини ётқизиш, йўл ёқасини мустаҳкамлаш, бўйлама ва кўндаланг чокларни битум мастикаси билан тўлдириш, йўл-ётиқ чизиқларини чизиш, йўл белгиларини ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари 4 минг 905 дона огоҳлантириш устуни ўрнатилди, 8 дона қисқа тўхтаб туриш майдончаси қурилди.

Амалга оширилган лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири халқаро ва давлат миқёсидаги автомобиль йўлларини халқаро стандартлар ва андозалар талабларига мос равишда юқори даражадаги сифатли ҳолатга келтириш ҳисобланади. Шу билан бирга, лойиҳа бўйича йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти ошиб, цемент-бетон қопламаси, асфальт-бетон қопламаси билан таққослаганда бардошли ва хизмат қилиш даври 25 йилгача эканини ҳисобга олиб таъмирлаш ва эксплуатация қилиш харажатлари қарийб 2,5 баравар иқтисод қилинади.

Халқаро ва транзит юк ташишлар, шу жумладан йўловчи ташишлар ҳажми бир неча баробарга оширилиб, реконструкция қилинган йўл қисмида ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаларининг сони 2 баробарга камайтирилади. Лойиҳа қисмида йўлга сарфланадиган вақт 2,2 баробарга тежалиши, минтақалар бўйича ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши, автомобиль йўлининг атроф-муҳитга салбий таъсирини минималлаштиришга эришилади.

Энди мамлакатимиз ҳудудларидан халқаро ташувлар масофаси 1 минг километргача, транспорт харажатлари эса 25 фоизгача камаяди. Бу йўл юртимизни Каспий ва Қора денгиз портлари орқали Европа бозорлари билан ишончли боғлайдиган логистика тармоғига айланади. Йўл жаҳон стандартларига ҳар томонлама мос, текис ва равон. У аввало халқимиз, қолаверса, хорижий туристлар ва юк ташувчиларга қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имконини беради.

Янги йўл атрофида 200 дан зиёд савдо-сервис объекти ва саноат корхонаси қурилади.  Шунинг ҳисобидан дастлаб 2 мингта, келгусида эса яна 5 мингта иш ўрни ташкил қилинади. Шу тариқа, Қорақалпоғистонда транзит ва бошқа хизматлар ҳажми йилига 200 миллион долларга, мамлакатимиз экспорти эса камида 300 миллион долларга ошиши учун мустаҳкам замин яратилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонни Европа давлатлари билан боғлайдиган янги йўл барпо этилди