Республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин ошириш, сайёҳларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тақдим этилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, замонавий хизматлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромад манбаини кенгайтириш борасида Туризм қўмитаси томонидан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари асосида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун қатор енгилликлар ҳам назарда тутилган. Улар орасида автобус ва микроавтобусларни божхона божидан озод этиш, туроператор ва ҳунармандларнинг халқаро ярмаркалардаги харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш, хорижий меҳмонлар иштирокида бизнес тадбирлар ташкил қилган тадбиркорларнинг фойда солиғини 50 фоизга камайтириш каби имтиёзлар белгиланган.  

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан ҳамма вилоят, шаҳар ва туманларда сайёҳлар борадиган жойларни кўпайтириш кераклиги бўйича топшириқ берилган. Ҳар бир вилоят ҳокими ички ва четдан турист жалб қилиш бўйича “туристик ҳалқаси” ташкил этиш юзасидан ўз лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.  

Хўш, бугунги кунда Ўзбекистонда нечта туризм қишлоғи бор? 

Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, республика бўйлаб Жиззах вилоятида “Дуоба” туризм қишлоғи, Навоий вилоятида Сентоб,  Қашқадарё вилоятида “Мираки”, Самарқандда  “Конигил” туризм қишлоғи, “Боғибаланд” туризм маҳалласи, “Терсак” туризм қишлоғи, Сурхондарё вилоятида “Сангардак” МФЙ, “Сина”, “Омонхона”, Тошкент вилоятида “Овжазсой” туризм қишлоғи, “Эртошсой” туризм қишлоғи, “Чашма”, “Кумушкон” туризм қишлоқлари, Наманган вилоятида “Нанай”, “Чодак” туризм қишлоқлари каби жами 15 та туризм кишлоғи ташкил этилган. Жорий йил якунига қадар Навоий вилоятининг “Лангар” ва Андижон вилояти “Имом ота” қишлоғининг ҳам туризм қишлоғига айлантирилиши режалаштирилган.  

2025 йилда 6 та туризм қишлоғи ҳамда туризм маҳаллаларини ташкил этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгиланган. Булар, Бухоро вилоятида “Ширин” ҳамда “Қўрғон” туризм қишлоқлари, Фарғона вилоятида “М.Топволдиев” туризм маҳалласи, Андижон вилоятида “Ширмонбулоқ” туризм қишлоғи, Жиззах вилоятида “Новқа”, “Узунбулоқ” туризм маҳаллалари. Соҳа вакилларининг таъкидлашича, салоҳиятли қишлоқларга “туризм қишлоғи” “туризм маҳалласи” мақоми берилади.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, туризм қишлоқлари барпо этилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги тегишли қарори билан 16 та талаб белгиланган.  

Хусусан, фуқаролар йиғини ҳудудида хорижий ва маҳаллий туристларни қабул қилиш учун камида 20 та оилавий меҳмон уйи бўлиши керак. Фуқаролар йиғини ҳудудида туристларга камида 5 та сифатли туристик хизмат (турар жой ва (ёки) овқатланиш хизматларидан ташқари) тақдим этилиши керак. Шунингдек, фуқаролар йиғини ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқарилаётган эсдалик совғалари маҳсулотлари (камида битта савдо нуқтаси) сотиш шохобчалари ташкил этилиши лозим. Ҳудудда кузатилиши мумкин бўлган табиий ҳодисалар ва хавфли ҳудудлар тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлиши керак.  

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги кунда Ўзбекистонда нечта туризм қишлоғи бор?