Наманган давлат университети талабалар етти қаватли 650 ўринли турар-жой биноси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Президентимиз ташаббуси билан олий таълим тизимини ислоҳ қилиш борасидаги ижобий ўзгаришлар, хусусан, талабалар учун яратилаётган қулай шарт-шароитларни яратиш борасидаги хайрли ишларни таъкидлади.  

– Эътиборлиси шундаки, 36 миллиард сўм маблағ эвазига қуриб битказилган мазкур бино олийгоҳимизнинг соф фойдаси ҳисобидан амалга оширилди, – дейди Наманган давлат университети ректори, профессор Собитхон Турғунов. – Йирик қурилиш объекти молиявий мустақиллик туфайли талабаларга катта қулайлик ва имконият тариқасида барпо этилди. Университетда жорий 2024-2025 ўқув йилида жами 18 мингдан ортиқ  талабалар таҳсил олмоқда. Уларнинг 8 минг 225 нафари кундузги таълим олгани сабабли, 2 минг 311 нафар талабага турар-жой лозим.  

Янги қурилган талабалар турар-жойида замонавий хоналар қаторида профилактика инспектори хонаси ҳам бўлиб, у барча зарур мебель ва компьютер техникалари билан жиҳозланган. Бу осойишталик посбонларига талабалар ўртасида ҳуқуқий маданиятни кучайтириш борасида кутилган натижаларга эришишларига замин ҳозирлайди.

Адабиётлар билан етарлича жиҳозланган ахборот-ресурс маркази эса ёшларнинг фанларни чуқур ўзлаштириши, мутолаага бўлган қизиқишларини оширишига имконият яратади. Шунингдек, ахборот технологиялари, шахмат ва пазандачилик тўгараклари учун ҳам махсус хоналар ташкил қилинга. Бу талабаларнинг бўш вақти мазмунли ўтишини таъминлабгина қолмасдан, уларни ахборот технологиялари соҳасида қўшимча билимга эга бўлиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши, ошхона сирларини ўзлаштириб боришига хизмат қилади. Ушбу хоналарнинг барчасига зарур техника воситалари жойлаштирилган. Дарс тайёрлаш, ошхона, ювиниш хоналари ҳам энг сўнгги русумдаги жиҳозлар билан таъминланган.

Қолаверса, янги бинонинг том қисмига қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, ётоқхона узлуксиз ва тежамкор электр энергияси билан таъминланади. Бинонинг биринчи қаватида мустақил ўқув хонаси, ошхона, тиббий хизмат хонаси, спорт-соғломлаштириш ҳамда маиший хизмат кўрсатиш хоналари жойлаштирилган. Тўртта хона эса жисмоний имконияти чекланган талабалар учун мослаштирилган. Бу жиҳат бинонинг қурилиш жараёнидаёқ лойиҳалаштирилган бўлиб, бу ногиронлиги бўлган талабаларнинг дам олиш, овқат тайёрлаш, ювиниш хоналаридан фойдаланишларида қийинчиликка учрамаслигини таъминлайди.  

[gallery-20162]

Университет раҳбарияти томонидан келгусида яна 1200 ўринли талабалар турар-жой биносини бунёд этиш режалаштирилган. Бунинг натижасида эса икки минг талабанинг турар-жойга бўлган эҳтиёжи қондирилади.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар замонавий турар-жойга эга бўлди